
Хоразм вилоят иктисодий судининг 2.04.2020 йилдаги ижро ҳужжатига асосан “Omon Xasanon” фермер хўжалигидан ундирувчи АТ “Халк банки” Хонқа тумани филиали фойдасига 290,8 млн. сўм қарздорлик ундириш белгиланган.
Мазкур ижро ҳужжати бюронинг Хонқа тумани бўлими иш юритувига келиб тушган кундан ижро иши юритуви қўзғатилган ва қарор нусхаси тарафларга юборилиб, қарздорга ихтиёрий муддат берилган.
Қарздор ихтиёрий муддатда қарздорликни тўламаганлиги сабабли ижро иши доирасида қарздорнинг барча йўналишларига чекловлар қўйилиб, унга тегишли бўлган “Nexia 3” русумли транспорт воситасига нисбатан ҳам бўлим томонидан 02.06.2021 йилда қидирув эълон қилинган.
Бюронинг Хоразм вилояти бошқармаси қидирув шўъбаси ҳамда Хонқа тумани бўлими ходимлари томонидан олиб борилган қидирув ҳаракатлари натижасида мазкур транспорт воситаси Бухоро вилояти, Ғиждувон туманида ҳаракатланиб юрганлиги аниқланиб, вақтинча сақлаш мақсадида Ғиждувон туманида жойлашган ЙПХ масканига олиб борилиб, транспорт воситаси хатланди.
Ҳозирда, Бюронинг Хонқа тумани бўлими томонидан ижро иши юзасидан қарздорликни бартараф қилиш бўйича тегишли чоралар кўрилмоқда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар