
Қашқадарё вилояти Яккабоғ тумани Ғозлиқ маҳалласи Қўтонтепа қишлоғида истиқомат қилувчи Муслимбек Хазратов ва Навбаҳор Душаева оиласида 3 нафар эгизак қизалоқлар дунёга келди.
Бу ҳақда «Nasafnews» сайти қизалоқларнинг бобоси Шодиёр Сафаровга асосланиб маълум қилди.
Шодиёр Сафаровнинг айтишича, эгизаклар 31 август куни Тошкент шаҳридаги Перинатал марказда туғилган.
Эътиборлиси, уларга Президент Шавкат Мирзиёевнинг оила аъзолари – рафиқаси Зироатхон, қизлари Шаҳнозахон ва Саидахоннинг исми қўйилган.
Шодиёр Сафаровнинг айтишича, бу борада Президентга хат ёзиб, улардан розилик ҳам олинган.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар