15:28 / 07.09.2021
1 106

Россия телеканали Ўзбекистондаги байрамдан репортаж тайёрлади

Россия телеканали Ўзбекистондаги байрамдан репортаж тайёрлади
«Россия 24» телеканалининг «Вести недели» кўрсатувида Ўзбекистонда шу кунларда нишонланаётган Мустақиллик байрами ва мамлакат ютуқларига бағишланган лавҳа узатилди.

«Вести» мухбири Роберт Францев ўз репортажида мустақилликнинг 30 йиллик тўйи – бу ўзбек халқининг бутун тарихий йўлини, келажак сари илдам бораётган кучли, демократик давлатни шакллантириш жараёнларини эслаш учун имкониятдир, деб таъкидлади. Лавҳада замонавий қаҳрамонлар мисолида мамлакатнинг янги тарихи қандай ёзилаётгани ҳақида ҳикоя қилинган. Улардан бири – Токио Олимпиадаси ғолиби, Ўзбекистонга олтин медаль келтирган спортчи Улуғбек Рашитов.

Лавҳада Янги Ўзбекистон боғининг тантанали очилишига, унинг рамзий ёдгорликлари ва меъморий иншоотларига алоҳида эътибор қаратилди.

Телеканал мухбири мамлакатнинг иқтисодий ривожланиши ҳақида ислоҳотлар ва тараққиётнинг етакчи кучи сифатида алоҳида ҳикоя қилди.


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)


Янгиликлар » Жамият » Россия телеканали Ўзбекистондаги байрамдан репортаж тайёрлади
[/banner_pushhouse