23:33 / 07.09.2021
1 492

Эмланганлик сертификатини олишнинг 5 усули

Эмланганлик сертификатини олишнинг 5 усули
Коронавирусга қарши тўлиқ эмлангандан сўнг эмланганлик сертификати олиш талаб этилади. ССВ матбуот хизмати эмланганлик сертификатини олишнинг 5 усули ҳақида эслатди.

1-усул. Эмланганлик сертификатини Ягона интерактив давлат хизматлари портали — my.gov.uz орқали онлайн юклаб олиш мумкин.

Бунинг учун ЖШШИР — Жисмоний шахснинг шахсий идентификацион рақамидан ёки паспорт маълумотларидан фойдаланилади.

Ягона портал орқали «Коронавирусга қарши эмлаш» бўлимини, сўнгра «Хизматдан фойдаланиш» тугмасини босиш орқали электрон тарзда навбатга туриш ва эмлаш тўлиқ якунлангач, тегишли сертификатни юклаб олиш ишончли ҳамда хавфсиздир.

2-усул. COVID-19 га қарши ҳар бир эмланишдан сўнг эмланган шахснинг мобил телефонига SMS-орқали эмланганлик тўғрисида хабар келади.

Тўлиқ эмлангандан сўнг эмланганлик сертификатини ушбу SMS-хабардаги ҳавола орқали онлайн юклаб олиш мумкин.

3-усул.Телеграм тармоғидаги @itmeduz_bot саҳифаси орқали ҳам ЖШ ШИР ёки паспорт маълумотларидан фойдаланиб, эмлашга электрон навбатга ёзилиш ва эмланганлик сертификатини юклаб олиш имконияти яратилган.

4-усул. Тўлиқ эмланган шахсга эмлаш ўтказилган даволаш-профилактика муассасасининг ўзида эмлаш учун рўйхатга олган ҳамшира томонидан фуқаро талабига биноан сертификат берилади.

5-усул. Шунингдек, юқоридаги амаллардан ташқари тўлиқ эмланган шахс ўзи бириктирилган ҳудудий бирламчи тиббий-санитария муассасасига мурожаат қилиш орқали ҳам сертификатни олиши мумкин.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)


Янгиликлар » Жамият » Эмланганлик сертификатини олишнинг 5 усули
[/banner_pushhouse