date
views 2 232

Ўзбекистон Афғонистонда муваққат ҳукумат тузилганига муносабат билдирди

Ўзбекистон Афғонистонда муваққат ҳукумат тузилганига муносабат билдирди
Ўзбекистон Афғонистонда муваққат ҳукумат тузилганини олқишлайди. Бу ҳақда ТИВ расмий вакили баёнотида таъкидланган.

«Умид қиламизки, мазкур қарор мамлакатда кенг кўламли миллий келишувга эришилиши ҳамда мустаҳкам тинчлик ва барқарорлик ўрнатилиши томон илк қадам бўлиб қолади.

Афғонистоннинг янги давлат идоралари билан конструктив мулоқот ва амалий ўзаро ҳамкорликни ривожлантиришга тайёрлигимизни билдирамиз
»,—дейилади баёнотда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Афғонистон ислом амирлиги вакили Забиҳулло Мужоҳид Ўзбекистон мустақиллиги муносабати билан табрикнома юборган эди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистон Афғонистонда муваққат ҳукумат тузилганига муносабат билдирди