14:02 / 09.09.2021
2 503

Ижтимоий тармоқ орқали сўкинган навоийлик ўқувчи қизлар узр сўради

Ижтимоий тармоқ орқали сўкинган навоийлик ўқувчи қизлар узр сўради
Фото: Навоий вилояти ИИБ ахборот хизмати
Ижтимоий тармоқларда Навоий вилоятидаги мактаблардан бирида дарс пайти жонли эфир қилиб, беҳаё сўзларни ишлатган қизларнинг видеоси тарқалди. Вилояти ИИБнинг маълум қилишича, қизларнинг шахсига аниқлик киритилган.

Олиб борилган суриштирув давомида улар Навоий шаҳридаги 10-сонли мактаб ўқувчи қизлари — 2005 йилда туғилган Ж.А., Т.Ж. ва Р.Ж. эканлиги аниқланган. Ҳолат 8 сентябрь куни ҳуқуқ фани дарсида тасвирга олинган.

Ҳолат бўйича ушбу мактаб директори, ўқувчиларнинг ота-оналари, шунингдек, Навоий шаҳар ИИБ ХПБ ВЕБ инспектор-психологлари иштирокида муҳокама ташкил қилинган. Қизларнинг айтишича, бу шунчаки ҳазил тариқасида олинган. Улар қилган ишидан чин дилдан пушаймонлигини билдириб, узр сўраган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан йиғилган материаллар қонуний чора кўриш мақсадида Навоий шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги Вояга етмаганлар комиссиясига юборилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ижтимоий тармоқ орқали сўкинган навоийлик ўқувчи қизлар узр сўради