15:50 / 09.09.2021
2 364

Шавкат Мирзиёев ҳеч қачон муроса қилолмайдиган кимсалар ҳақида гапирди

Шавкат Мирзиёев ҳеч қачон муроса қилолмайдиган кимсалар ҳақида гапирди
Шавкат Мирзиёев айни вақтда Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг съездида диний бағрикенглик масаласини гапириб ўтди.
Мамлакатимизда диний бағрикенглик ва миллатлараро тотувликни таъминлаш, фуқароларимизни турли мафкуравий таҳдидлардан, зарарли оқим ва ғоялардан ҳимоя қилиш масалалари бундан буён ҳам, устувор тарзда диққатимиз марказида бўлади.

Биз муқаддас динимизни, эзгу фазилатларимизнинг мужассам ифодаси сифатида қадрлаймиз. Асрлар давомида миллий маънавиятимизнинг ажралмас қисми бўлиб келаётган инсонпарвар динимизни зўравонлик ва қон тўкиш билан бир қаторга қўядиганларга қатъий чоралар кўрамиз ва улар билан ҳеч қачон муроса қилмаймиз.

Бой диний ва маънавий меросимизни чуқур ўрганиш ва кенг тарғиб этиш мақсадида Ўзбекистон халқаро ислом академияси, Ислом цивилизацияси халқаро маркази, Имом Бухорий, Имом Термизий каби илмий-маърифий марказлар имкониятлари, тўлиқ ишга солинади.

Юртимизда яшаётган барча миллат ва элат вакиллари ўртасида ўзаро ҳурмат ва ҳамжиҳатлик муҳитини мустаҳкамлаш, турли диний конфессиялар учун зарур шароит яратишга қаратилган сиёсатимизни изчил давом эттирамиз
, — деди давлат раҳбари.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Шавкат Мирзиёев ҳеч қачон муроса қилолмайдиган кимсалар ҳақида гапирди