10:45 / 15.09.2021
2 629

«Land Cruiser» йўловчиси шубҳа уйғотди ва текширилганда...

«Land Cruiser» йўловчиси шубҳа уйғотди ва текширилганда...
2021 йил 14 сентябрь куни Тошкент шаҳар, Олмазор тумани ҳудудида жойлашган «Минерал сувлар» блок-постида хизмат олиб борган ЙПХ ходими У.Маҳкамов томонидан «Toyota Land Cruiser» русумли автомобиль тўхтатилган.

Текширув давомида салонда бўлган йўловчи, 1971 йилда туғилган Б.Т. турли хатти-ҳаракатлари билан ходимда шубҳа уйғотган.

Холис ва гувоҳлар иштирокидаги текширув давомида мазкур йўловчининг чўнтагидан, қоғоз бўлагига ўралган, яшил рангли, ўткир ҳидли гиёҳвандлик воситасига ўхшаш модда топилган.

Ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, фуқаро Б.Т. ва топилган модда туман ИИО ФМБга топширилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » «Land Cruiser» йўловчиси шубҳа уйғотди ва текширилганда...