19:51 / 17.09.2021
2 543

Ўзбекистонда илк бор коррупция ва шаффофликни ўрганадиган мустақил ННТ тузилди

Ўзбекистонда илк бор коррупция ва шаффофликни ўрганадиган мустақил ННТ тузилди
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан “Ўзбекистонда очиқлик ва шаффофлик” таҳлил маркази (“Transparency Uzbekistan”) давлат рўйхатидан ўтказилди.

Марказнинг асосий мақсади – жамиятда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабат шаклланишига кўмаклашиш ҳамда давлат бошқарувида очиқлик, шаффофлик ва ҳисобдорлик механизларини такомиллаштиришдан иборат.

Марказ қуйидаги вазифаларни ўз олдига қўйган:
– коррупциянинг сабаб ва оқибатлари, у етказаётган зарар, шунингдек, унинг олдини олиш бўйича тадқиқотлар ўтказиш;
– коррупция даражаси, давлат ҳокимияти институтларига ишонч даражаси ва коррупцияга қарши чоралар таъсирини баҳолаш бўйича ўрганишлар олиб бориш;
– давлат органлари фаолиятида шаффофлик, ҳаққонийлик ва ҳалолликни таъминлаш бўйича кучли жамоатчилик назоратини амалга ошириш;
– Ўзбекистонда коррупциянинг олдини олиш ҳамда қонун устуворлиги аҳволи ҳақида муқобил маърузалар тайёрлаш ва эълон қилиб бориш;
– очиқлик ва шаффофлик, коррупцияга қарши кураш, ҳуқуқ устуворлигини таъминлаш соҳасида халқаро стандартларни Ўзбекистонда имплементация қилиш масалалари билан шуғулланиш;
– амалдаги қонунчилик ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини мустақил экспертизадан ўтказиш ва натижаларини эълон қилиш.

Коррупцияга қарши курашиш ва унинг олдини олиш, очиқлик ва шаффофликни таъминлаш масалаларида ушбу ташкилот “ақл маркази” сифатида фаолиятини олиб боради.

Марказ Transparency International халқаро ноҳукумат ташкилотида аккредитациядан ўтиш ва бошқа ихтисослашган халқаро ташкилотларга аъзо бўлишни, улар билан ҳамкорлик қилишни ўз олдига мақсад қилиб қўйган.

Маълумот учун. Марказ Тошкент шаҳри, Миробод тумани, Толлимаржон кўчаси, 1/1-уй манзилида жойлашган.

Адлия вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистонда илк бор коррупция ва шаффофликни ўрганадиган мустақил ННТ тузилди