17:00 / 22.09.2021
2 066

Музработда МИБ ходими яна калтак еди

Музработда МИБ ходими яна калтак еди
Суд ва бошқа орган ҳужжатини ижросига кўра, қарздорликни бартараф этиш вазифасини бажариш даврида,МИБ ходмларига фуқаролардан томонидан қарошилик қилиш учраб турмоқда.

Мажбурий ижро бюросининг Музработ тумани бўлими ходимлари бўлим иш юритувида бўлган банк фойдасига туманнинг Янги диёр маҳалласида яшовчи фуқародан 24 миллион 218 минг сўм кредит қарздорлигини ундириш мақсадида яшаш хонадонига бориб ижро ҳужжати билан таништириб белгиланган муддатда қарздорликни тўлаб қўйишини тушунтирган. Шу вақтда уйнинг ёнида “Музработ агро-сервис 2017” МТП.га тегишли бўлган САSE 2366 русумли Комбайн турганини кўриб қолишади.

Аслида бу комбайн “Музработ агро-сервис 2017” МТПнинг 3 млрд. 450 млн. сўмлик солиқ қарздорлиги учун хатланган ва айни вақтда узоқ муддатдан буён қидирувда бўлган эди.

Давлат ижрочилари ушбу комбайнга аниқлик киритиш мақсадида техника воситаси ёнига бориб, Янги диёр маҳалласи, Намунали кўчасида яшовчи фуқародан ушбу комбайн кимга тегишли экани ҳақида сўралганда, қарздор фуқаро комбайн унга тегишли эканини ва фермер хўжалигидан сотиб олганини, айтиб, давлат ижрочилари хизмат вазифасига фаол қаршилик кўрсатган ва давлат ижрочисининг юзига уриб тан жароҳати етказган.

Воқеа жойига туман прокуратураси ходимлари зудлик билан келиб, ҳолат юзасидан ҳужжатлар тегишли тартибда расмийлаштирилган.

Мазкур ҳолат юзасидан фуқарога нисбатан Жиноят кодексининг 219-модаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилди ва ҳозирда Музработ туман прокуратураси томонидан тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Музработда МИБ ходими яна калтак еди