11:00 / 25.09.2021
2 058

Ўзбекистонда 2021 йилнинг олти ойи ичида энг кўп талон-торожлик қайд этилган соҳалар...

Ўзбекистонда 2021 йилнинг олти ойи ичида энг кўп талон-торожлик қайд этилган соҳалар...
Ўзбекистонда 2021 йилнинг олти ойи ичида давлат амалдорлари томонидан 592 млрд сўм талон-торож қилинган. Бу ҳақидаги маълумот Коррупцияга қарши курашиш агентлиги маълум қилди.

Таъкидланишича, 2021 йилнинг 6 ойи мобайнида мамлакатда 2544 нафар мансабдор шахсга нисбатан коррупция ҳолатлари билан боғлиқ бўлган 1676 та жиноят ишлари тергов қилиниб, судларга юборилган.

Аниқланган коррупцион жиноятлар содир этган мансабдор шахсларнинг энг катта қисми, яъни 1297 нафар шахс (51 фоиз) ЖКнинг 167-моддасида кўрсатилган жиноятларни содир этган шахслар ташкил қилган.

Шунингдек, ЖКнинг 168-моддаси билан 420 нафар шахс, 210-моддаси билан 80 нафар шахс, 205-моддаси билан 58 нафар шахс, 206-моддаси билан 4 нафар шахс, 209-моддаси билан 18 нафар шахс жиноий жавобгарликка тортилган.

2021 йил 6 ойи давомида мансабдор шахслар фаолият юритган давлат органлари ва ташкилотлари кесимида ўтказилган таҳлил давомида аниқланишича, 107 та Соғлиқни сақлаш вазирлиги, 74 та Халқ таълими вазирлиги, 69 та давлат улуши бўлган давлат ташкилотлари, 66 та банк, 64 та Мактабгача таълим вазирлиги, 55 та Транспорт вазирлиги, 32 та Энергетика вазирлиги, 26 та Сув хўжалиги вазирлиги, 26 та Меҳнат вазирлиги, 24 та Давлат Солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги, 23 та Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, 15 та Маданият вазирлиги, 15 та Давлат солиқ қўмитаси, 14 та Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги, 13 та Қишлоқ хўжалик вазирлиги, 10 та Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, 9 та ҳоким ўринбосарлари, 9 та Молия вазирлиги, 5 та Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси, 4 та Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси мансабдор шахслари жиноий жавобгарликка тортилган.

Суд якунлари бўйича коррупцияга оид жиноят ишлари бўйича 592,5 млрд сўмлик моддий зарар етказилганлиги аниқланиб, шундан 170,8 млрд сўми ёки (28 фоиз) ундирилиб, 421,7 млрд сўм Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси томонидан ундирилиши белгиланган.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистонда 2021 йилнинг олти ойи ичида энг кўп талон-торожлик қайд этилган соҳалар...