Тошкент шаҳрида рекорд даражада — 60 дан ортиқ қоидабузарликларни содир этган қора "Жентра" ушланиб, Чорсу жарима майдончасига олиб келинган.
Ҳайдовчи ушбу машина қидирувда экани ва бошқа қоидабузарликларни ҳам яшириш мақсадида турли усулларни ўйлаб топган.
"Тошкент" телеканалида эфирга узатилган кўрсатувда айтилишича, 6 октябр куни Чилонзор туманида "Жентра"нинг давлат рақами (01 007 SSS) шубҳа остига олинган. Рақам текширилганда ИИВ ЙҲХБ рўйхатида йўқлиги аниқланган.
Қўшимча қилинишича, машина олд ва орқа ойналари қорайтирилган, ҳайдовчи махсус рухсатномасиз ҳаракатланган, шунингдек, милтилловчи чироқлар ва махсус карнайлар ҳам аниқланган.
Текширув-суриштирув натижаларига кўра, машина юкхонасидаги бир неча рақамлар ҳам ушбу автоуловга тегишли бўлиб чиқмади. Аниқланишича, машина ҳайдовчининг онасига тегишли эди ва ҳайдовчи жарима ва жавобгарликдан қочиш мақсадида шундай қочиб юрган.
Ҳайдовчига нисбатан маъмурий жавобгарлик белгиланган ва жиноий иш ҳам қўзғатилган. Тергов олиб борилмоқда. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)
Глобал очлик ва қашшоқликка қарши кураш алянсига 82 мамлакат аъзо бўлди
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин
Хатолар ва мағлубиятлар... улар кечириладими?
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Ижтимоий тармоқлар даврида руҳий саломатликни қандай сақлаш мумкин?
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
Тюмен областига Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари ишга жалб қилинади