Янги йил байрами яқинлашгани сари мамлакатимизга пиротехника воситаларини ноқонуний олиб киришга бўлган уринишлар авж ола бошлайди. Божхона органлари томонидан пиротехника воситаларини ноқонуний олиб кирилишига ўз вақтида чек қўйилди.
Жумладан, Фарғона вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари томонидан олдиндан олинган маълумотларга асосан ўтказилган тезкор тадбир давомида “Водил-Фарғона” йўналишида ҳаракатланаётган фуқаро Қ.А. бошқарувидаги “Ласетти” русумли автотранспорт воситаси кузатувга олиниб, Фарғона шаҳри ҳудудида холислар иштирокида кўздан кечирилди.
Натижада мазкур автомашина салони ва юкхонасида хорижда ишлаб чиқарилган ва божхона расмийлаштирувидан ўтганлигини тасдиқловчи ҳужжатлари бўлмаган, дастлабки қиймати 33 миллион сўмлик 218 дона “7 Shots” номли пиротехника воситалари борлиги аниқланди. Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ким Чен Ин ҳарбийларни жанговар ҳолатда туришга чақирди
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Ижтимоий тармоқлар даврида руҳий саломатликни қандай сақлаш мумкин?
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди
Шимолий Корея Россияга узоққа зарба берувчи қуроллар юборди
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди