08:13 / 17.10.2021
1 611

Тожикистондан Ўзбекистонга автобус қатновлари қайта тикланяпти

Тожикистондан Ўзбекистонга автобус қатновлари қайта тикланяпти
Тожикистоннинг Asian Express фирмаси 18 октябрдан эътиборан Хўжанд – Тошкент – Хўжанд йўналиши бўйича автобуслар қатновини қайтадан бошлайди, дея хабар бермоқда AsiaPlus нашри.

Қатнов ҳар куни амалга оширилади. Чегарадан ўтишда йўловчилар коронавирусга қарши эмланганлик тўғрисидаги сертификатни кўрсатишлари керак. Сертификат бўлмаса, экспресс-тест топширишга тўғри келади.

Asian Express вакиллари кейинчалик талабдан келиб чиққан ҳолда қатновлар сони кунига икки-учтага етказилиши мумкинлигини маълум қилди.

Бундан ташқари, 20 октябрдан эътиборан Тожикистоннинг Панжикентидан Самарқанд ва Бухорога ҳам автобус қатновлари бошланади. Рейсларни «Саёҳати Ҳафткўл» сайёҳлик компанияси амалга оширади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тожикистондан Ўзбекистонга автобус қатновлари қайта тикланяпти