Фото: Сурхондарё вилояти экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси
Сурхондарё вилоятининг Жарқўрғон туманида 266 та каптарни ноқонуний овлаган шахсга суд ҳукми ўқилди. Бу ҳақда MY5 телеканалининг «Марказий студия» ахборот дастури хабар берди.
Маълум қилинишича, ушбу фуқаро овчилик гувоҳномаси ва ов қуроли билан 10 тагача каптар овлашга рухсатномаси бўла туриб, бўрига ем учун 266 та каптарни ноқонуний овлаган. Ушбу ҳолат Сурхондарё вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси назорат инспекцияси ва Жарқўрғон туман инспекцияси инспекторлари томонидан ўтказилган тезкор рейд тадбирларида аниқланган.
Ҳолат юзасидан Жарқўрғон туман суди қарори билан судланувчи фуқаро А.Э.га 106 ой муддатга ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланган. Унга тегишли бўлган овчилик гувоҳномаси олиб қўйилиб, ов қуроли давлат фойдасига мусодара этилган.
Шунингдек, 266 та каптарни ўлдириб, ҳайвонот дунёсига етказган зарари учун 32 миллион 585 минг сўм Сурхондарё вилояти экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси фойдасига ундириш белгиланган. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Глобал очлик ва қашшоқликка қарши кураш алянсига 82 мамлакат аъзо бўлди
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
Тюмен областига Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари ишга жалб қилинади
Хатолар ва мағлубиятлар... улар кечириладими?
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин