Кадр: YouTube
Ижтимоий тармоқларда хонанда Жаҳонгир Отажоновнинг Урганч шаҳар аэропортидан Истанбулга уча олмагани, бунга Мажбурий ижро бюроси томонидан қўйилган тақиқ сабаб бўлгани айтилган видеомурожаат тарқалди. МИБ ахборот хизмати раҳбари Фарруҳ Тошпўлатовнинг маълум қилишича, идора томонидан мазкур мурожаат юзасидан ўрганиш ишлари олиб борилган.
Видеомурожаатда қайд этилишича, Жаҳонгир Отажонов ўғлининг операцияси сабаб Истанбулга учиши керак бўлган. Аммо аэропортда унинг мамлакатдан чиқиши учун тақиқ қўйилгани айтилган. Бунга унинг МИБдан қарздорлиги борлиги сабаб қилиб кўрсатилган.
МИБ томонидан ўтказилган ўрганиш ишлари давомида фуқаро Жаҳонгир Отажонов томонидан судлар қарорларига асосан — фуқаролар С.Ф., М.С. ва Е.И.га 3 нафар вояга етмаган фарзандлари учун алимент ундирувига оид учта ижро ишлари мавжудлиги аниқланган.
Ушбу ижро ишлари бўйича бюро органлари томонидан мажбурий ижро ҳаракатлари олиб борилган. Жумладан, фуқаролик ишлари бўйича Миробод туманлараро судининг ижро ҳужжатига асосан қарздор Жаҳонгир Отажоновдан ундирувчи С.Ф. фойдасига алимент ундириш белгиланган. Бюронинг Олмазор туман бўлими томонидан мажбурий ижро ҳаракатлари олиб борилган ва ундирувчи С.Ф. ижро ҳужжатини ижросиз қайтариш юзасидан ариза билан мурожаат қилгани сабабли, 2020 йил 21 январда ижро ҳужжати ундирувчига қайтарилган ва ижро иши тамомланган.
Шунингдек, Фуқаролик ишлари бўйича Урганч туманлараро судининг ижро ҳужжатларига асосан қарздор Жаҳонгир Отажоновдан ундирувчилар М.С. ва Е.И. фойдасига алимент ундириш белгиланган. Бюронинг Юнусобод туман бўлими томонидан мажбурий ижро ҳаракатлари олиб борилган ва унинг Ўзбекистондан чиқиш ҳуқуқи вақтинчалик чекланган.
Таъкидланишича, мазкур тақиқлар «Суд ҳужжатлари ва бошқа орган ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги қонуннинг 42-1-моддасига мувофиқ қўйилган.
«Республикамизда суд қарорларига кўра, 300 мингдан ортиқ алиментга оид ижро ишлари мавжуд бўлиб, 400 мингдан ортиқ вояга етмаган фарзандларнинг ҳуқуқий манфаатларини ҳимоя қилиш бугунги куннинг долзарб масалалардан бири бўлиб қолмоқда. Қарздор фуқаролар ўз вақтида алимент бўйича тўловларни тўлаб борса ёки ўзаро келишувга кўра, тўловларни амалга ошириб, моддий таъминоти масаласига эътибор берса, ундирувчилар томонидан судларга ҳам мурожаат қилишига ҳожат ҳам қолмайди», — дейилади МИБ муносабатида.
Эслатиб ўтамиз, Жаҳонгир Отажонов 2020 йил охирида «шаръиятга тўғри келмагани учун» санъатдан кетганини эълон қилган эди. Январь ойи бошида эса Жаҳонгир Отажонов навбатдаги президентлик сайловида ўз номзодини қўйишини маълум қилди. Шундан сўнг у расмий рўйхатдан ўтказилмаган «Халқ манфаатлари» партиясига аъзо бўлди, февраль ойида эса «партия вакиллари билан бўлган тушунмовчиликлар туфайли» партияни тарк этди.
Май ойида собиқ хонанда Туркиядан Ўзбекистонга қайтди ва «Эрк» мухолифат партияси фаолиятини қайта тиклашни режалаштираётганини билдирди. Май ойи охирида у «BBC O‘zbek» нашрига берган интервьюсида партия йиғилиши вақтида уйига бир гуруҳ эркак ва аёллар бостириб кирганини айтган.
Июнь ойида эса видеочиқишларининг бирида ҳужжатсиз рулга ўтирган укасининг машинасини жарима майдончасига жойлаштириб қўйган ички ишлар ходимларини «давлат ва халқ хоинлари» деб атади, кейинроқ бу сўзлари учун узр сўраб чиқди. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Тюмен областига Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари ишга жалб қилинади
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Глобал очлик ва қашшоқликка қарши кураш алянсига 82 мамлакат аъзо бўлди
Ижтимоий тармоқлар даврида руҳий саломатликни қандай сақлаш мумкин?