date
views 2 049

Қамчиқ довонида икки юк машинаси тўқнашиши оқибатида ҳайдовчилардан бири ҳалок бўлди

Қамчиқ довонида икки юк машинаси тўқнашиши оқибатида ҳайдовчилардан бири ҳалок бўлди
Вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар беришича, 15 октябрь куни соат 00:30 ларда Тошкент—Ўш йўлининг 246 километрида, Поп тумани «Қўшминор» МФЙ ҳудудида Андижон вилоятида яшаган 29 ёшли фуқаро Isuzu русумли юк машинасини бошқариб бораётиб, ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмай қолган. Оқибатда у шу йўналишда, ўзидан олдинда ҳаракатланиб кетаётган 32 ёшли фарғоналик ҳайдовчи бошқарувидаги Kia-Bongo’нинг орқа қисмига келиб урилган. Тўқнашув натижасида Isuzu йўлнинг ўртасидаги темир тўсиққа урилган ва ағдарилиб кетган.

Содир бўлган авария оқибатида Isuzu русумли юк автомашина ҳайдовчиси олган тан жароҳати оқибатида шифохонага олиб кетилаётган вақтида вафот этган. Kia-Bongo русумли автомашина ҳайдовчиси бош мия лат ейиши, бошининг тепа қисми йиртилиши ташхиси билан тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилган.

Ҳолат бўйича Поп туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси (транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Қамчиқ довонида икки юк машинаси тўқнашиши оқибатида ҳайдовчилардан бири ҳалок бўлди