13:01 / 26.10.2021
1 665

Ўзбекистон фуқароларининг Россия ҳудудида бўлиши тартиби тўғрисидаги битим тасдиқланади

Ўзбекистон фуқароларининг Россия ҳудудида бўлиши тартиби тўғрисидаги битим тасдиқланади
Ички ишлар вазирлигининг «Халқаро шартномани тасдиқлаш тўғрисида»ги Президент қарори лойиҳаси муҳокамага қўйилди.

Қарорга кўра, 2021 йил 17 июнь куни Тошкент ва Москва шаҳарларида имзоланган Ўзбекистон ва Россия ҳукуматлари ўртасидаги Ўзбекистон фуқароларининг Россия ҳудудида ва Россия фуқароларининг Ўзбекистон ҳудудида бўлишлари тартиби тўғрисидаги битим тасдиқланади.

Ҳужжат лойиҳасига мувофиқ мазкур халқаро шартномани амалга ошириш учун масъул бўлган Ўзбекистон ваколатли органи этиб Ички ишлар вазирлиги белгиланади.

Ташқи ишлар вазирлиги Ўзбекистон томонидан мазкур халқаро шартноманинг кучга кириши учун зарур бўлган давлат ички тартиб-таомиллари бажарилгани ҳамда амалга ошириш учун масъул бўлган ваколатли орган белгилангани тўғрисида Россия томонига тегишли билдиришнома йўллайди.

Вазирлар Маҳкамаси ҳамда тегишли вазирлик ва идораларнинг раҳбарларига мазкур халқаро шартнома кучга кирганидан кейин белгиланган тартибда унинг қоидаларини амалга ошириш устидан назоратни таъминлаш вазифаси юкланади.

Мазкур қарор ижросини назорат қилиш Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов ҳамда Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котиби Виктор Маҳмудов зиммасига юкланади.

Аввалроқ Россия ҳукумати 150 минг ўзбекистонлик муҳожирнинг мамлакатга киришига қўйилган тақиқни олиб ташлагани, Россия Ички ишлар вазирлиги меҳнат мигрантлари учун электрон патентларни жорий этиш режаларини эълон қилгани тўғрисида хабар берилганди.

Эслатиб ўтамиз, 2020 йилнинг сентябрь ойида Шавкат Мирзиёев «Хавфсиз, тартибли ва қонуний меҳнат миграцияси тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорни имзолаганди. Унда 2021 йил 1 январга қадар Россия ИИВнинг паспорт-виза хизмати ваколатхонасини Ўзбекистонда очиш ҳамда ушбу ваколатхонада вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга оширишга рухсатномани (патентни) тайёрлаш, расмийлаштириш ва бериш хизматларини кўрсатиш кўзда тутилган. Екатеринбург, Новосибирск, Самара, Уфа, Чимкент ва Истанбул шаҳарларида Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ваколатхоналарини очиш режалаштирилганди.

Ўша йилнинг декабрида Ўзбекистон Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ва Россия Паспорт-виза хизмати ҳамда Москва шаҳрининг Кўп тармоқли миграция маркази ўртасида ҳамкорлик тўғрисида келишувлар имзоланди. Ушбу ҳужжат Россияда меҳнат қилиш истагида бўлган Ўзбекистон фуқароларини ташкиллаштирилган ҳолда чиқиш жараёнларини соддалаштириши айтилганди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистон фуқароларининг Россия ҳудудида бўлиши тартиби тўғрисидаги битим тасдиқланади