23:32 / 03.11.2021
1 770

“Uzbekistan Airports” AЖ аэропортдаги тартибсизлик юзасидан муносабат билдирди

“Uzbekistan Airports” AЖ аэропортдаги тартибсизлик юзасидан муносабат билдирди
Фото: Ижтимоий тармоқлар
3 ноябрь куни ижтимоий тармоқлар орқали Ислом Каримов номидаги “Тошкент” халқаро аэропортида йўловчиларнинг норозилик ҳолати акс этган видео тарқалди. Лавҳада бу норозиликка Тошкент-Истанбул рейсига чипталар сотилган бўлса-да рейс йўқлиги сабаб бўлгани айтилади.

“Uzbekistan Airports” АЖ бу ҳолат юзасидан расмий муносабат билдирди. Муносабатда айтилишича, 3 ноябрь куни “UzAirways” авиакомпаниясининг Тошкент-Истанбул йўналишида учиш учун 200 нафарга яқин йўловчи аэропортга келган. Аммо жадвалда ушбу рейс бўлмаган. Йўловчиларнинг барчаси жадвалга киритилмаган рейс учун чипталар Asia Luxe Travel сайёҳлик компанияси томонидан сотилганини маълум қилишган.

Тошкент аэропорти ходимлари сайёҳлик компанияси ва авиакомпания вакиллари билан боғланиб, йўловчиларга рейслар бекор қилингани ҳақида маълумот беришни ва бу ҳолатни бартараф этиш чораларини кўришни талаб қилган.

Маълум қилинишича, сайёҳлик компанияси UzAirways билан келишилмаган ҳолда авиачипталар савдосини ташкил қилган ва рейс учун 200 га яқин чипта сотилган.

Норози йўловчиларга сув тарқатилган ва уларни меҳмонхонага жўнатиш учун транспорт ташкил қилинган. Аммо йўловчилар бундан бош тортгани сабабли улар учун Транспорт вазирлиги томонидан захира ҳаво кемаси ажратилиб, рейсга йўловчиларни рўйхатга олиш ишлари бошлаб юборилган.

“Эслатиб ўтамиз, “Ўзбекистон ҳаво йўллари” ДAК негизида ташкил этилган , “Uzbekistan Airports” AЖ 11 та халқаро аэропортнинг бошқарувчи ташкилоти ҳисобланади ва авиакомпания ва авиачипталарни сотиш билан шуғулланмайди. Бошқарув компаниясининг асосий вазифалари барча аэропортларни ривожлантириш стратегиясини амалга ошириш, йўловчилар, юклар, почта ва багажларни ташиш жараёнини оптималлаштириш, аэропортнинг барча хизматларининг самарали ишлашини таъминлашдан иборат”, дейилади компания муносабатида.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » “Uzbekistan Airports” AЖ аэропортдаги тартибсизлик юзасидан муносабат билдирди