Фотоколлаж: Газета.uz / «Дарё»
23 ноябрь куни Шайхонтоҳур туманида бўлган президент Шавкат Мирзиёев пойтахтда жиноятчилик ҳолатлари ошгани ҳақида гапириб, шаҳар ИИББ бошлиғи ҳамда шаҳар прокурори фаолиятини танқид остига олди.
«Тошкентдаги жиноятчилик бўйича вазиятни мен айтмай, сизлар эшитманг. Жиноятчилар орасида «солиқчилар» пайдо бўлди ҳозир. Улар бозорлардан солиқ ундиришяпти, давлатдан алоҳида солиқ оладиган гуруҳлар пайдо бўлган. Мен ер тагида илон қимирласа биламан. Биз бундайларни дарҳол жиловлашимиз керак, жиловлаймиз ҳам», дея президентнинг сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.
Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғи ҳамда шаҳар прокурори фаолиятини етарли бўлмаётганини айтиб, уларни кескин танқид қилди.
«Уларга бу лавозим жиноятчиликнинг олдини олиш учун берилган. Биз уларни жиловламасак, улар бизни жиловлайди айрим давлатлардаги каби.
Жиноятларнинг 75 фоизи ёшлар томонидан содир этиляпти. Жиноятларнинг, коррупциянинг олдини олиш учун маҳалла билан ҳамкорликда ишлаш керак», дея таъкидлади Мирзиёев.
Маълумот учун, Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармасига 2020 йилдан буён Азиз Тошпўлатов раҳбарлик қилмоқда.
Тошкент прокурори лавозимида 2021 йил февралидан буён Улуғбек Қосимов ишламоқда.
Шаҳарда тўртинчи сектор раҳбари эса янги — Тошкент шаҳрининг аввалги бош солиқчиси Навоий вилоятига ҳоким бўлиб кетгач, шу йилнинг 16 ноябрида Юнусжон Насимжонов Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланганди. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
КХДР етакчиси дронларни оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни буюрди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади (фото)
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”