20:30 / 24.11.2021
2 750

Қашқадарёда аёл хушторини қотилликка ёллади

Қашқадарёда аёл хушторини қотилликка ёллади
Фото: Видеолавҳадан скриншот
Ёлланма қотил шериклари билан тадбиркорни 44 марта пичоқлаб ўлдирган ҳамда уйдан 850 млн сўмни олиб кетган. Қотиллик қурбони бўлган тадбиркор — аёлнинг эри эди.

Жорий йилнинг 25 мартдан 26 мартга ўтар кечаси Шаҳрисабзда тадбиркор Х.М жиноий гуруҳ томонидан ўлдириб кетилган. Уни 44 марта пичоқлаган ёлланма қотил ва унинг шерикларига суд ҳукми ўқилди. Бу ҳақда «Замон» информацион дастурида хабар берилди.

Қайд этилишича, тадбиркор Х.М. аёлининг У.С. билан ишқий муносабатда бўлганидан хабар топган ва оилавий жанжал юзага келган. Сири фош бўлган У.С. уйида сақланаётган пул маблағларини қўлга киритиб, қочиш режасини тузган ва қотил ёллаб турмуш ўртоғининг яшаш хонадонида босқинчиликни режалаштирган.

Қабиҳ режага кўра, аёлнинг ҳуштори ва унинг шериклари пичоқ билан қуролланиб, Х.М.нинг уйига бостириб кирган. Босқинчилар уни шавфқатсизларча ўлдириб, сейфдаги 850 миллион сўм пул маблағини олиб, ҳодиса жойидан яширинишган. Аммо улар тез орада қўлга олинишган.

Суд ҳукмига кўра, марҳумнинг аёлига 13 йилу 4 ой, унинг ҳуштори У.С.га нисбатан эса 20 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.
Шунингдек, жиноий гуруҳнинг бошқа аъзолари Б.С.га 21 йилу 6 ой, А.И ва Ж.Х.ларга 17 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси белгиланди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Қашқадарёда аёл хушторини қотилликка ёллади