
Ўзбекистондаги миснинг катта захиралари мамлакатга электромобиллар ишлаб чиқариш ва улар учун ёқилғи тўлдириш шохобчаларини кўпайтириш бўйича етакчилардан бирига айланиши мумкин.
Маълумки, электр транспорт воситалари ёнувчи двигателли автомобилларга қараганда тахминан тўрт баравар кўпроқ мис мавжуд.
Охирги 5 йилда Ўзбекистонда мис ишлаб чиқариш ҳажми қарийб 1,5 баробар ошиб, 2020 йилда 148 минг тоннага етди.
Мутахассислар «Ўзэлтехсаноат» ва «Ўзавтосаноат» уюшмалари билан ҳамкорликда АГМК мис кластери негизида электромобилларга электр ёнилғи тўлдириш шохобчалари ишлаб чиқаришни ташкил этиш масаласини кўриб чиқишни таклиф қилмоқда.
Айни пайтда республика ҳудудида 25 дан ортиқ ёқилғи тўлдириш шохобчалари ўрнатилган бўлиб, йил охирига қадар электр токи тўлдириш шохобчалари сони қарийб 50 тага етказилади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг