Фото: Халқ сўзи
Шу кунларда Фарғона вилояти Бағдод туманидаги Гулистон маҳалласида бунёд этилган кўп қаватли уйларнинг пойдевор қисми ва деворларида ёриқлар пайдо бўлгани учун баъзи уйлар бузилаётгани ҳақида турли хабарлар тарқалди.
Бугун ҳамюртларимиз ўртасида қизғин муҳокама ва турли муносабатларга сабаб бўлаётган ушбу хабарга аниқлик киритиш мақсадида Фарғона вилоятида фаолият кўрсатаётган маҳаллий ва республика ОАВ вакиллари, блогерлар иштирокида замонавий шаҳарча бўйлаб пресс-тур ташкил этилди. Унда иштирок этган “Халқ сўзи” мухбири тумандаги 4 та сектор раҳбарлари, тегишли мутасадди идоралар масъуллари ҳамда янги уй соҳиблари билан суҳбатлашди.
— Атиги олти ойда марказдан олисда жойлашган битта маҳаллада 61 та — 1 минг 250 хонадонли кўп қаватли уйлар қурилиб, фойдаланишга топширилгани аслида давлатимизнинг юксак иқтисодий салоҳияти ва қудратидан далолатдир, — дейди Бағдод тумани ҳокими Восилжон Назаров. — “Маҳаллабай” ўрганишлар жараёнида туманда энг оғир муаммо — уй-жой масаласи эканлиги аниқлангач, мазкур ташаббус илгари сурилди. Боиси туманда 3 мингта оила икки ва ундан ортиқ келини билан яшаётгани учун ҳар ойда ўртача 350-400 та оила уй-жой таъминоти масаласида ёрдам сўраб мурожаат қилар эди.
Бу уйларнинг 48 таси 29 нафар хусусий тадбиркорнинг маблағи ҳисобига қуриб битказилди. Бугун мамлакатимизда “Бағдод тажрибаси” сифатида эътироф этилаётган мазкур қурилиш жараёнида ҳудудда мегаполис шаҳарларга хос замонавий инфратузилма яратилди. Ҳозирги кунда шаҳарчага 900 га яқин оилалар кўчиб келиб истиқомат қилмоқда.
Фарғона вилояти қурилиш соҳасида назорат инспекцияси бошлиғи Саиджон Зокировнинг маълум қилишича, лойиҳадан тортиб, барча жараёнлар 22 нафар инспектор, техник бўлим, сифат лабораторияси мутахассислари назоратида бўлди. Шунинг учун ҳам шаҳарчадаги бирорта кўп қаватли уйда пойдевор қисми ва деворларида ёриқлар кузатилгани йўқ. Ўз-ўзидан уйларнинг бузилаётгани ҳақидаги хабарлар ҳам ёлғон.
Манзура Ҳомидова ушбу маҳалланинг Бунёдкор кўчаси, 7-уй, 4-хонадонда яшайди.
— Икки хонали уйда турмуш ўртоғим, икки фарзандимиз билан замонавий шароитда яшаяпмиз. Уй сифати билан боғлиқ муаммо йўқ. Агар ким шундай хабар тарқатган бўлса, бизникига меҳмонга келсин. Ўз кўзлари билан кўришсин ва ҳавас қилишсин, — дейди М. Ҳомидова.
— Кўп йиллардан буён кўзим яхши кўрмагани учун қийналаман, - дейди Бунёдкор кўчаси, 15-уй, 3-хонадон эгаси Худойберган Исмоиддинов. — Гапнинг очиғи, бундай аҳволда рўзғордан орттириб, йигирма йилда ҳам уч хонали бу каби шинам уйни сотиб ололмас эдим. Кейин уйнинг сифатида бўйича ҳам ҳеч қандай эътироз бўлиши мумкин эмас. Доимий шифокор назоратида эканлигимни инобатга олиб, туман ҳокимлиги уйнинг бошланғич бадалини тўлаб берди. Турмуш ўртоғим ҳудуддаги хусусий корхонага ишга жойлашди. Ўтган қисқа фурсатда уйли, муқим даромадли бўлиб, оиламизнинг аҳволи буткул ўзгарди.
Гулистон маҳалласида бугун чин маънода ободлик, фаровонлик ҳукм сурмоқда Ижтимоий тармоқларда аноним тарзда баъзи уйдирмаларни тарқатаётганларга хулоса ўрнида бир гапни айтиш мумкин: пана-пастқамда яшириниб, тош отиш ўрнига, келинг, бу ердаги янгиланиш ва ўзгаришлар зора мудраб ётган виждонингизни уйғотиб борса...
Ботир Мадиёров
“Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади (фото)
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
КХДР етакчиси дронларни оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни буюрди
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...