Болалар хавфсизлиги ҳамда турли пул йиғимларининг олдини олиш мақсадида Ўзбекистон мактабларида Янги йил байрамини нишонлаш билан боғлиқ айрим чекловлар жорий қилинмоқда. Бу ҳақда Халқ таълими вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, Республика махсус комиссиясининг йиғилиш баёни ҳамда Халқ таълими вазирлигининг тегишли буйруғига асосан 2021 йилда умумтаълим мактаблари ўқувчилари иштирокида таълим муассасалари ҳудудида Янги йил байрамини режалаштириш ва ўтказиш мумкин эмас.
Шу муносабат билан, вазирлик томонидан умумтаълим мактабларида янги йил байрамини нишонлаш билан боғлиқ қуйидаги ҳолатлар тақиқланганини маълум қилади:
- юқори синф ўқувчилари иштирокида Янги йил байрамини нишонлаш билан боғлиқ ҳар қандай тадбирларни режалаштириш ва ўтказиш;
- байрам билан боғлиқ тадбирларни ўтказиш мақсадида ота-оналардан турли хил ноқонуний пул йиғимларини амалга ошириш;
- мактаб фоеси ва синф хоналарини сунъий арча ва электр чироқлар билан безатиш (ўқувчилар қўл меҳнати билан ясалган турли безаклар бундан мустасно).
Истисно тариқасида бошланғич синф ўқувчиларига синф раҳбари ҳамда ота-оналар иштирокида карантин қоидаларига риоя этган ҳолда, ўз синф хоналарида, дарс машғулотларига халақит бермаган ҳолда байрам тадбирларини ўтказиш ҳамда мактаб ҳовлисида Янги йил арчасини безатишга рухсат берилади.
Эслатиб ўтамиз, декабрь бошида Республика махсус комиссиясининг йиғилишида Ўзбекистонда эпидемиологик вазият барқарорлигини сақлаб қолиш ва мамлакат ҳудудига коронавирус инфекциясининг янги «омикрон» штамми кириб келишига йўл қўймаслик мақсадида бир қатор янги тартиблар белгиланганди. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда
Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади (фото)
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
КХДР етакчиси дронларни оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни буюрди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди