Жорий йилнинг 21 мартидан 22 мартига ўтар кечаси Қашқадарё вилояти, Косон туманида бир эркак шафқатсизларча ўлдирилиб, қудуққа ташлаб юборилган. Марҳум 3 нафар боланинг отаси эди.
Суд ҳужжатларида қайд этилишича, йигит эркакни синглисига гап отганликда гумонлаб, уни алдов йўли билан, гўёки қиз бола бўлиб Telegramда гаплашиб, учрашувга чақиради.
Ака ўзининг бу режасини уч нафар қариндошига ҳам айтади. Учрашув чоғида ака кутилмаганда эркакнинг бўйнига пичоқ санчади. Жабрланувчи бунга жиддий қаршилик кўрсатаётганида, машинанинг орқа ўриндиғида ўтирган шериклар эркакнинг қўлларини ушлаб туришади. Йигит эркакнинг турли жойларига пичоқ уриб, уни ўлдиради.
Шундан сўнг, улар марҳумга тегишли машинада қўшни қишлоққа боришади ва унинг жасади ҳамда буюмларни ўша ерда яшовчи қариндошининг ҳовлисидаги қудуққа ташлаб юборишади. Шунингдек, машинадаги 20 млн сўм пулни ҳам талон-торож қилишади.
Жиноятга доир ҳужжатлар кўриб чиқилиб, суд ҳукми эълон қилинди. Унга кўра, уч боланинг отасини ўлдирган акага нисбатан 19 йил, унинг уч шеригидан 2 нафарига 18 йил ва бир нафарига эса 2 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»