1 633
Президент: Жанубий Кореяда табиий бойликлар йўқ, лекин иқтисод бўйича кучли ўнликка киради
Олмалиқ шаҳрига ташриф буюрган давлат раҳбари Шавкат Мирзиёев ҳудуддаги конлардан оқилона фойдаланиш, бу орқали халқ фаровонлигини ошириш зарурлиги ҳақида тўхталди.
“Ҳозир минглаб ёш оилалар Олмалиқда уй қуриб беришимизни кутиб турибди. Режаларимиз улкан, 10-12 қаватли уйлар қурамиз, ўн минглаб одамларимиз бошпанали бўлишади. Сўзга эътибор беринг – бошпана. Шундай қилайликки бекободлик қариндошларингиз, ҳатто Тошкентдаги танишларингиз Олмалиққа кўчиб келишсин. Чунки Олмалиқда яхши уйлар, чучук сувлар, арзончилик бўлсин ва энг муҳими яхши иш бўлсин.
Олмалиқдаги табиий бойликларимиз дунё бўйича истиқболли эканлиги биласиз. Мана, мен яқинда Жанубий Кореяга бориб келдим. Уларда биздагидек табиий бойликлар йўқ, лекин иқтисод бўйича кучли ўнликка киради.
Улар биздан сўрашяпти – муҳтарам президент, биз инвестиция киритсак, келажакда неча фоиз яшил иқтисодиётга ўтилади, дейишяпти. Агар биз бу кўрсаткични 25 фоизга чиқарсак, улар жон деб келишади. Биз қазиб олаётган мис дунё бўйича тобора кўп ишлаб чиқарилаётган электромобиллар учун жуда зарур”, – деди давлат раҳбар.
Президент йиғилиш давомида ўзи йўлга қўйган янги йўналиш – ҳоким ёрдамчилари фаолияти қандай йўлга қўйилаётгани билан ҳам қизиқди ва керакли тавсияларини берди. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»