Афғонистонга жўнатилган инсонпарварлик ёрдами таркиби очиқланди

1 дақиқа ўқиш1.7K
Афғонистонга жўнатилган инсонпарварлик ёрдами таркиби очиқланди
Фото: Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати
Бугун Ўзбекистондан Афғонистонга 63 та вагонга ортилган навбатдаги инсонпарварлик юклари жўнатилди. Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ахборот хизматининг маълум қилишича юкларнинг асосий қисмини озиқ-овқат маҳсулотлари ташкил этган.

Бугун, 23 декабр куни Ўзбекистондан Афғонистонга навбатдаги инсонпарварлик юклари юборилди. 63 та вагондан иборат поездга ортилган юклар Термиз шаҳридаги "Айритом" халқаро чегара ўтказиш пунктидан Афғонистоннинг Мозори Шариф шаҳрига жўнатилди.

Қайд этилишича, ушбу инсонпарварлик ёрдами 1000 тонна ун, 60 тонна шакар, 200 тонна гуруч, 10 минг дона ёғ, 26 минг 500 дона мураббо, 26 минг 200 дона сабзавот консерваси, 30 тонна пишириқ, 14 минг 200 дона бир марталик тайёр овқат (доширак), 20 минг дона аёллар ва эркаклар кийими, 15 минг дона эркаклар, аёллар ва болалар пайпоғи, шунингдек, кўмир ёқилғисидан иборат бўлган.
Афғонистонга жўнатилган инсонпарварлик ёрдами таркиби очиқланди
Фото: Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати
Инсонпарварлик юкларини юбориш муносабати билан Афғонистоннинг Мозори Шариф шаҳридаги темир йўл станциясида Президентнинг Афғонистон бўйича махсус вакили Исматулла Иргашев, Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболов, Афғонистон муваққат ҳукумати ташқи ишлар вазири ўринбосари Мулла Шер Муҳаммад Аббос Станикзай, Балх вилояти губернатори Қудратилло Абу Ҳамза, Кунар вилояти губернатори Мавлави Қосим ва бошқа расмийлар иштирокида инсонпарварлик ёрдамини топшириш маросими бўлиб ўтган.
Афғонистонга жўнатилган инсонпарварлик ёрдами таркиби очиқланди
Фото: Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?