Бўстонлиқ туманининг тоғли ҳудудларидаги дам олиш масканларига ташриф буюрувчилар сони кескин ортди.
ЙҲХББ хабар беришича, дам олиш масканлари атрофидаги автотураргоҳлар транспортлар билан тўлган.
Ижтимоий тармоқларда Амирсой, Чорвоқ, Чимёнга борадиган йўлда узун тирбандликлар юзага келгани акс этган видеолар тарқалди. Видеоларда дам олиш масканларига олиб борувчи йўл ёпилиб, бир неча километрлик тирбандликлар юзага келгани айтилган ва ҳайдовчиларга у ерга бормаслик маслаҳат берилган.
Эслатиб ўтамиз, Янги йил байрами муносабати билан эълон қилинган дам олиш кунлари Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманига кўплаб фуқаролар ташриф буюриши кутилаётгани сабабли автомобил йўлларида тирбандликларнинг олдини олиш ва ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида 2022 йил 5 январга қадар Бўстонлиқ туманининг дам олиш зоналаридан ўтган автомобил йўлларида ҳаракатланиш учун айрим чекловлар киритилганди.
Хусусан, автотранспорт воситаларининг оқимини ҳисобга олган ҳолда 4Р6 Тошкент–Чимён автомобил йўлининг 57–92 километрлари ва 4Р10 Чорвоқ сув омбори ҳалқа йўли автомобил йўлининг 0–12 километрлари оралиғида бир томонлама ҳаракатланиш жорий қилинган. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
КХДР етакчиси дронларни оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни буюрди
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади (фото)