13:48 / 10.01.2022
988

ОТМ талабалари коронавирусга қарши тўлиқ эмланади

ОТМ талабалари коронавирусга қарши тўлиқ эмланади
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг маълум қилишича, олий таълим муассасалари талабалари ўртасида таътил давомида коронавирус инфекциясига қарши тўлиқ эмлаш чоралари кўрилади. Ушбу тадбирларга ОТМ раҳбарлари шахсан масъул этиб белгиланади.

Мамлакатимизга келган хорижий давлат фуқаросидан COVID-19нинг янги омикрон штамми жорий йилнинг 7 январь куни аниқланган.

Республика махсус комиссиясининг қарори билан жамоат жойларида ниқоб тақиш, ижтимоий масофани сақлаш, шахсий гигиена қоидаларига қатъий риоя этиш устидан назорат кучайтирилмоқда.

Бунда барча ташкилот, корхона ва муассасаларда, йирик савдо мажмуалари, супермаркетлар, кўнгилочар муассасаларнинг кириш қисмида ниқобда бўлиш, ижтимоий масофани сақлаш, тана ҳароратини ўлчаш амалиётига қатъий риоя этилиши таъминланади.

Аҳолини тўлиқ эмлаш ва бустер доза билан эмлаш ишлари жадаллаштирилади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » ОТМ талабалари коронавирусга қарши тўлиқ эмланади