Шавкат Мирзиёев хорижга сафар қилиши кутиляпти

Шавкат Мирзиёев хорижга сафар қилиши кутиляпти
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 26-27 январ кунлари Ҳиндистонга сафар қилиши кутиляпти. Бу ҳақда ҳинд матбуоти хабар берди.

Маълум бўлишича, шу кунлари ҳинд диёрида республика куни миллий байрами нишонланади. Янги Деҳли Марказий Осиёдаги 5 та давлат раҳбарларини мазкур маросимга таклиф қилган.

Шунингдек, Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев ҳам мамлакатдаги вазиятга қарамай, режадагидек Ҳиндистонга сафар қилиши мумкин.

Шавкат Мирзиёев 2019 йил январда ҳам ушбу мамлакатга бориб, «Жўшқин Гужарат» халқаро инвестиция форумида иштирок этганди.

Изоҳлар 0

…

Мавзуга оид янгиликлар