Ўзбекистонда 16 январь куни 1037 кишида коронавирус қайд этилиб, мамлакатда пандемия бошидан бери коронавирусга чалингани расман тасдиқланганлар сони 206 122 нафарга етди, деб хабар беради Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати.
Янги касалланиш ҳолатларининг
39 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
25 нафари Андижон вилоятида,
30 нафари Бухоро вилоятида,
40 нафари Жиззах вилоятида,
8 нафари Навоий вилоятида,
32 нафари Наманган вилоятида,
55 нафари Самарқанд вилоятида,
22 нафари Сирдарё вилоятида,
15 нафари Сурхондарё вилоятида,
29 нафари Фарғона вилоятида,
35 нафари Хоразм вилоятида,
172 нафари Тошкент вилоятида,
535 нафари Тошкент шаҳрида
коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Шу кун давомида 448 киши: Қорақалпоғистон Республикасида 23 нафар, Бухоро вилоятида 18 нафар, Жиззах вилоятида 53 нафар, Қашқадарё вилоятида 15 нафар, Навоий вилоятида 6 нафар, Наманган вилоятида 30 нафар, Самарқанд вилоятида 32 нафар, Сирдарё вилоятида 7 нафар, Сурхондарё вилоятида 14 нафар, Фарғона вилоятида 24 нафар, Хоразм вилоятида 27 нафар, Тошкент вилоятида 59 нафар, Тошкент шаҳрида 140 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 199 193 нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 97 фоизни ташкил этмоқда.
Шунингдек, 3 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 1518 нафарни ташкил қилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, 7 январь куни Ўзбекистонда коронавируснинг омикрон штамми аниқланганди. Шундан буён коронавирусга чалинганлар сони орта бошлади. 8 январь куни 369 кишида, 9 январда 389 кишида, 10 январда 425 кишида, 11 январда 604 кишида, 12 январда 714 кишида, 13 январь куни 824 кишида, 14 январда 876 кишида, 15 январда эса 912 кишида касаллик тасдиқланди.
Шу сабабли Республика махсус комиссиясининг қарори билан 15 январдан бошлаб мамлакатда бир қатор чекловлар жорий этилди. Жумладан, турли тадбирлар ташкил этиш тақиқланди, эмланмаган ходимлар ишга қўйилмайди. Олий таълим муассасалари талабалари ўртасида таътил давомида коронавирус инфекциясига қарши тўлиқ эмлаш чоралари кўрилади. Ўзбекистон аэропортларида коронавирусга қарши мажбурий тест топшириш жорий этилди. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда