19:25 / 25.01.2022
1 029

Фарғонада чегарадан ноқонуний олиб ўтилган 450 га яқин Redmi телефонлари мусодара қилинди

Фарғонада чегарадан ноқонуний олиб ўтилган 450 га яқин Redmi телефонлари мусодара қилинди
Фото: Telegram / «Хавфсизлик»
Давлат хавфсизлик хизматининг Фарғона вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан Ўзбекистонга товар-моддий бойликларнинг ноқонуний олиб кирилишига қарши тезкор тадбир ўтказилди.

Тадбир давомида Фарғона туманида истиқомат қилувчи фуқаро Қ.У.нинг (1977 йилда туғилган) Ўзбекистон—Қирғизистон давлат чегараси ҳудудида жойлашган яшаш хонадони кўздан кечирилганда, хуфиёна жойга яшириб қўйилган ва тегишли ҳужжатлари бўлмаган 436 дона Redmi Note 10s уяли телефон аппаратлари борлиги аниқланган ва процессуал тартибда расмийлаштириб олинган.

Терговга қадар текширув давомида Қ.У. умумий қиймати қарийб 935 миллион сўмни ташкил этувчи мазкур телефон аппаратларини келгусида сотиш мақсадида Қирғизистон фуқаросидан олгани маълум бўлган.

Ҳозирда Қ.У.га нисбатан Жиноят кодексининг 182-моддаси (божхона тўғрисидаги қонунчиликни бузиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Фарғонада чегарадан ноқонуний олиб ўтилган 450 га яқин Redmi телефонлари мусодара қилинди