Ижтимоий тармоқларда йўлнинг қатнов қисмини ажратиб турувчи бордюр устида ёш йигитнинг овқатланаётгани акс этган видео тарқалди. Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси ҳолат юзасидан текширув ўтказди.
Қайд этилишича, 31 январь куни соат 10:00 атрофида вояга етмаган С.О. (2004 йилда туғилган) Тошкент шаҳри Шайхонтоҳур тумани «Хадра» маҳалласи ҳудудидаги йўлнинг қатнов қисмидаги бордюр устида овқатлангани видеотасвирга олинган. С.О. ушбу хатти-ҳаракатлари билан ўзини ва атрофдаги шахсларнинг ҳаётини хавф остига қўйиб, жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимаган.
Ҳолат юзасидан вояга етмаган бола билан профилактик суҳбат ўтказилган. Унинг онасига эса Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 47-моддаси (болаларни тарбиялаш ва уларга таълим бериш борасидаги мажбуриятларни бажармаслик)га асосан маъмурий баённома расмийлаштирилган. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Трампнинг режалари Украина учун қўрқинчли тус олмоқда...