
Фото: РИА «Новости»
Тиббий ниқоблар гриппга чалинишни 3 бараварга, коронавирус юқтириш хавфини 2-2,5 бараварга камайтиради. Ушбу фикрларни россиялик иммунолог Николай Крючков айтиб ўтди.
Унинг таъкидлашича, ниқоб ҳар уч соатда алмаштирилиб турилиши керак. «Омикрон» штаммининг тарқалишда тиббий ниқобларнинг самарадорлиги пасайган. Чунки вирус ҳаводаги чанг орқали орқали ҳам юқиши мумкин. Коронавируснинг майда зарралари ниқоб матосидан ўтиши мумкин. Бу асосан йўтал ва аксириш орқали содир бўлади.
«Респираторлар бу борада янада самарали бўлиши мумкин лекин уларнинг аксарияти нафас чиқаришда ҳавони фильтрламайди. У яхши ҳимоя қилади, инфекция билан зарарланган одам бошқаларга юқтириши мумкин», дейди мутахассис.
Унинг сўзларига кўра, кўп қатламли мато ниқоблар касаллик билан зарарланиш бўлиш хавфини камайтиради. Фақат бунда тўғри фойдаланишга эътибор қаратиш зарур.
«Шунингдек, бошқа санитария қоидаларига риоя қилиш — ижтимоий масофани сақланг, одам кўп бўладиган вақтларда жамоат транспортидан фойдаланманг ва коронавирусга қарши эмланинг», дейди Крючков.
Тиббий НиқобларКоронавирус ХавфиИммунолог ФикрлариГриппга ЧалинишОмикрон ШтаммиСанитария Қоидалари Янгиликлар
«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар