Мусулмонлар идораси раиси: «Умрачилар сони 10 минг нафарга етди, яна қанча борадиганлар бўлса, шунча ўрин берилади»

2 дақиқа ўқиш1.3K
Мусулмонлар идораси раиси: «Умрачилар сони 10 минг нафарга етди, яна қанча борадиганлар бўлса, шунча ўрин берилади»
Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла Нукус шаҳридаги «Имом Эшон Муҳаммад» масжидига ташрифи чоғида Саудия Арабистонидаги ўзбекистонлик Умра зиёратчилар ҳақида маълумот берди.

Қайд этилишича, 22 январь куни илк зиёратчилар Саудия Арабистонига учган. Ҳозирда ҳар куни Жидда ва Мадина шаҳарларига икки мартадан авиапарвоз мунтазам амалга оширилмоқда.

- Ҳозирги кунда дунё бўйича Умра зиёратига борувчиларнинг энг кўпини ўзбекистонлик зиёратчилар ташкил этмоқда. Ҳатто Малайзиядан келганлардан ҳам кўп экан. Шу кеча-кундузда умрачиларнинг сони 10 мингга етди. Бундан кейин ҳам зиёратчилар сони ортиб бораверади, яна қанча борадиганлар бўлса, шунча ўрин берилади. Юртбошимиз инсон қадрини улуғлаш ҳақида кўп бор таъкидлаб, қаерда бўлса, инсон қадрлансин, деяптилар. Биз ҳам шунга амал қилган ҳолда, муборак зиёратга отланган юртдошларимиз учун Макка ва Мадина шаҳарларида барча шарт-шароитлар яратишга ҳаракат қилдик. Биринчи навбатда, зиёратчиларимиз учун энг юқорида даражадаги «Масжидул Ҳарам»га яқин бўлган меҳмонхоналар танланди. Бундай қулайлик уларга эмин-эркин ибодат-у зиёрат қилиш имконини бермоқда. Бунинг учун Яратганга шукроналар айтмоғимиз, шароитларни қилиб бераётган ҳукуматимиздан миннатдор бўлмоғимиз лозим, — дейди Нуриддин домла.

Умра тадбирларини 10 нафар ишчи гуруҳ бошқармоқда. 200 нафар тажрибали элликбоши ва 45 нафар шифокор жалб этилган. Улар зиёратчиларининг саломатлиги, шарт-шароити ва кундалик эҳтиёжларидан доимий бохабар бўлиб боради.

2022 йил 10 февралидан Ўзбекистондан Саудия Арабистонига Умра сафари учун авиарейслар бир ҳафта давомида жами 16 марта амалга оширилиш бошланди. Ҳафтанинг ҳар сешанба ва шанба кунлари 3 марта, қолган беш кунида 2 тадан рейс йўлга қўйилган.

Аввалроқ Ўзбекистонда Умра зиёрати қачондан бошланиши ва унинг нархлари ҳақида маълумот берилганди. Унда 2020 йил февраль ойига қадар Умра зиёрати учун охирги белгиланган тўловларни амалга оширганлар қўшимча равишда 4 770 000 сўм маблағ тўлаши ҳам келтириб ўтилган эди.

Ижтимоий тармоқларда ушбу қўшимча тўлов борасида турли мулоҳазалар билдирилганидан сўнг, Мусулмонлар идораси ҳолатга изоҳ бериб, коронавирус пандемияси Умра хизматлари кўрсатишга ҳам салбий таъсир кўрсатганини маълум қилди. Қайд этилишича, меҳмонхонада 4 кишилик хонага 2 нафар зиёратчи, 50 ўриндиқли автобусга 25 киши жойлаштириш каби талаблар ўрнатилган. 22 январь куни эрта тонгда Умра—2022 мавсумининг илк зиёратчилари Тошкент халқаро аэропортидан Саудия Арабистонига жўнаб кетганди.

Эслатиб ўтамиз, Саудия Арабистони ҳукумати чет элликлар кичик ҳаж — Умра зиёратини амалга ошириш учун 10 августдан қиролликка кириши мумкинлигини эълон қилган эди. Зиёратчилар қиролликда тасдиқланган Pfizer, Moderna, Johnson & Johnson, AstraZeneca вакциналаридан бири билан эмланган бўлиши ёки манфий жавобли ПЗР-тестни тақдим этиши керак. Вакцина олмаган зиёратчилар мамлакатга келганидан кейин уч кунлик карантиндан ўтиб, сўнг коронавирусга нисбатан қайтадан ПЗР-тест топширади.
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?