Мажбурий ижро бюросида жорий йилнинг 21 февраль кунидан 21 март кунига қадар “Алимент ундирув ойлиги” - деб эълон қилинди.
Бундан кўзланган мақсад - вояга етмаганларнинг ҳуқуқ-манфаатларини ҳимоя қилиш, алимент ундирувлари йўналишидаги ишларни янада самарадорлигини оширишдир.
Мажбурий ижро бюросининг Бахмал туман бўлими иш юритувида фуқаролик ишлари бўйича Ғаллаорол туманлараро судининг 2017 йил 31 январь кунги 2-188-сонли ижро варақасига асосан қарздор А.Норимқуловдан ундирувчи М.Норимқулова фойдасига икки нафар фарзандларининг таъминоти учун алимент маблағларини ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати келиб тушган.
Ижро харакатлари давомида “Алиментларни олдиндан тўлаш, шунингдек, алимент тўлаш мажбуриятини таъминлаш бўйича гаров шартномасини тузиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги Вазирлар Маҳкамасининг 06.10.2018 йил 808-сонли қарори талабларои қарздор А.Норимқуловга тушунтирлгач, 2022 йил 01 февралдан 2027 йил 01 февраль кунига қадар бўлган қарийб 89 млн. сўмлик алимент пулларини олдиндан ундирувчининг номига очилган АТ “Алоқабанк” пластик картасига ундирилиши таъминланди. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
АҚШ Исроилга пули тўланган бульдозерларни бермади
Россия Курск вилоятидаги ҳудудларини қайтариб олишга 50 минг ҳарбий тўплади
НАТО собиқ қўмондони: “Путин Украинанинг тахминан 20 фоизини қўлга киритади”
Трампнинг ўғли Зеленский яқин орада «нафақадан» маҳрум бўлишини ёзди
Украина ҚК бош қўмондони: “Фронтдаги вазият мураккаб ва кескинлашиши мумкин”
Фронтдаги вазият: Россия ҳарбийлари Курск областида қарши ҳужумга тайёрланмоқда
Иммунитетни кўтариш учун 6 та энг яхши витамин