Тошкентда бундан 19 йил аввал ўлдирилган аёлнинг қотили топилгани ҳақида хабар берилган эди. Zo‘r TV телеканалининг «Бу кун» информацион дастурида маълум қилинишича, жиноят ишлари бўйича Учтепа тумани судида мазкур иш кўриб чиқилиб, судланувчи эркакка нисбатан ҳукм эълон қилинди.
Эслатиб ўтамиз, қотиллик 2003 йил 10 январда содир этилганди. Учтепа туманига қарашли кўп қаватли уйларнинг бирида ёлғиз ўзи яшовчи 56 ёшли рус миллатига мансуб аёлнинг мурдаси тан жароҳатлари билан қонга беланган ва бошига целлофан пакет кийгизиб кетилган ҳолда топилган. Хонадонни кўздан кечирган тезкор тергов гуруҳи аъзолари уй эшиги калити ташқи томонда қолдирилгани, хонадонда газ иси тўпланиб қолгани ҳамда уйда мавжуд газ жўмраклари очиқ ҳолда қолдирилганини аниқлаган.
Ўша вақтда олиб борилган тезкор суриштирув ва тергов ҳаракатлари давомида хонадон эгасининг қасддан ўлдирилгани бўйича ҳодиса жойидан спиртли ичимлик шишалари, сигарета қолдиқлари ва улардан олинган қўл-бармоқ излари ҳамда ювиниш хонасидан эркаклар узуги топилган. Аммо 19 йил давомида бу бармоқ излари кимга тегишли экани номаълум бўлиб қолган.
2021 йилнинг 9 ноябрига келиб, ўша вақтда олинган уч бармоқ излари Тошкент шаҳар ИИББ эксперт-криминалистика маркази ходимлари томонидан айнан кимга тегишли экани аниқланган.
Аниқланишича, 1998 йилда собиқ Акмал Икромов (ҳозирги Учтепа) туманида давлат ташкилотларидан бирида масъул лавозимда ишлаган фуқаро мазкур идора биносида жойлашган бошқа ташкилот ходимаси, 1947 йилда туғилган аёл билан танишиб қолган. У пул эвазига аёлнинг уйида фоҳиша аёллар билан учрашиб юрган ва уйнинг эгаси билан ҳам жинсий алоқада бўлиб келган.
Эркак унинг уйида бўлган вақтида аёл ундан ҳозироқ 300 доллар беришни талаб қилган, акс ҳолда турли аёллар билан жинсий алоқа қилиб келганини унинг рафиқасига маълум қилиш билан қўрқитган. Шу сабабли жанжал келиб чиқиб, маст ҳолда бўлган эркак оиласи бузилиб кетишидан қўрқиб, қотиликка қўл урган.
Суд ҳукмига кўра, судланувчига нисбатан Жиноят кодексининг 97-моддаси 2-қисми «в», «д», «ж» бандлари (айбдорга аён бўлган ожиз аҳволдаги шахсни бошқа шахсларнинг ҳаёти учун хавфли бўлган усулда ўта шафқатсизлик билан қасддан ўлдириш) билан 18 йилга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Иммунитетни кўтариш учун 6 та энг яхши витамин
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Шолц «тез орада» Путин билан гаплашишга тайёрлигини маълум қилди
Трамп АҚШ бош прокурори лавозимига конгрессмен Гетц номзодини илгари сурди
Реваншда ғалаба қозониш учун Тайсон Фьюрига нима керак?
1 декабрдан ичимлик ва оқова сув учун тўлов фақат электрон шаклда амалга оширилади