17:45 / 21.04.2022
1 133

Тошкентда Hyundai Sonata ЙПХ ходимини уриб юборгани юзасидан қўшимча маълумот берилди

Тошкентда Hyundai Sonata ЙПХ ходимини уриб юборгани юзасидан қўшимча маълумот берилди
Кадр: Telegram
20 апрель куни Тошкентдаги чорраҳаларнинг бирида хизмат олиб бораётган ЙПХ ходимини машина уриб кетгани тўғрисида хабар берилганди. ЙҲХХнинг маълум қилишича, кўнгилсиз ҳодиса ҳайдовчининг эътиборсизлиги оқибатида юзага келган.

20 апрель куни, тахминан, соат 10:40 ларда пойтахтнинг Мирзо Улуғбек тумани Абдулла Қодирий ва Маҳатма Ганди кўчалари чорраҳасида хизмат олиб бораётган Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ЙПХ инспектори Фарҳод Сайхаматовнинг оёғини фуқаро А.Т. бошқарувидаги Hyundai Sonata русумли автомашинада босиб кетган.

Шундан сўнг Hyundai ҳайдовчиси йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида тан жароҳати олган ЙПХ ходимини шифохонага олиб бориб, биринчи ёрдам кўрсатган.

«Чорраҳада тўқнашув содир бўлган экан. Абдулла Қодирий йўналишида ҳаракатланиб келаётганимда ЙПХ ходими уларга (тўқнашув иштирокчиларига — таҳр.) ёрдам кўрсатаётган экан. Эҳтиётсизлик оқибатида машинамнинг орқа чап баллони билан ходимнинг оёқларини босиб ўтдим», — дейди ҳайдовчи.

Таъкидланишича, содир бўлган воқеа юзасидан масъул ходимлар томонидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тошкентда Hyundai Sonata ЙПХ ходимини уриб юборгани юзасидан қўшимча маълумот берилди