Тошкентда 38-йўналиш автобуси пиёдани уриб кетди

21 июн куни соат тахминан 21:00 да Тошкент шаҳрининг Шота Руставели кўчасида 38-йўналишдаги «Кинг Лонг» русумли автобус пиёдани уриб юборди. «Тошшаҳартрансхизмат» хабарига кўра, 2000 йилда туғилган пиёда йўлнинг тартибга солинган қисмига светофорнинг тақиқловчи қизил чироғида чиққан. Ҳодиса оқибатида жабрланувчи Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказига етказилди.
21 июн куни соат тахминан 21:00 да Тошкент шаҳрининг Шота Руставели кўчасида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. 38-йўналишда ҳаракатланаётган «Кинг Лонг» русумли автобус 2000 йилда туғилган пиёдани уриб юборган.
«Тошшаҳартрансхизмат» маълумотига кўра, пиёда тартибга солинган ўтиш жойига светофорнинг тақиқловчи, яни қизил чироғида чиқиб кетган.
Автобусни 18 йиллик иш тажрибасига эга ҳайдовчи бошқарган. Ҳодисадан кейин жабрланувчи Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказига олиб борилган.
Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси ходимлари воқеа жойида ЙТни белгиланган тартибда расмийлаштирган. Ҳодисанинг барча тафсилотлари ўрганилмоқда.































Изоҳлар 0
…