
Шавкат Мирзиёев Қашқадарё вилоятига ташрифини янги ташкил этилган Кўкдала туманидан бошлаган. Бу ерда тўқимачилик кластерида янги туман фаоллари билан учрашув бўлиб ўтмоқда. Давлат раҳбари Қашқадарёга катта режалар билан келганини айтган.
«Замонамиз шиддат билан ўтяпти. Таҳликали даврда яшаяпмиз. Албатта, Қашқадарёнинг забардаст, танти, мард халқи бор. Лекин яшаш шароити бўйича афсуски бу вилоят орқада. Шундай буюк саркардалари, ер ости бойлиги бор вилоятда аҳоли бундай шароитда яшаши нотўғри-ку.
Халқимизни рози қилиш учун кўп тер тўкишимиз керак. Бу оғир ва машаққатли иш. Вилоятга катта пул билан келдим, пул топиш осон эмас. Аммо бу пулни самарали, халқ учун фойдали бўлиши учун метин интизом ва ақл билан иш юритишимиз керак», — деган Шавкат Мирзиёев. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар