Муроджон Азимов: «Бу мукофот Қашқадарё халқининг кўксига тақилди» (видео)

26 август куни Тошкентдаги «Кўксарой» қароргоҳида Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 35 йиллиги арафасида мамлакат тараққиётига муносиб ҳисса қўшиб келаётган юртдошларни давлат мукофотлари билан тақдирлашга бағишланган тантанали маросим бўлиб ўтди.
Унда Президент Шавкат Мирзиёев томонидан Қашқадарё вилояти ҳокими Муроджон Азимов ҳам «Фидокорона хизматлари учун» ордени билан тақдирланди.
Юксак мукофотни қабул қилиб олган Муроджон Азимов сўзга чиқиб, ушбу эътирофни нафақат ўзининг, балки Қашқадарё аҳолисининг ҳам меҳнатига берилган баҳо сифатида қабул қилишини таъкидлади.
«Ҳурматли Президент, бу берилган юксак мукофот фақат менга эмас, Сизни жонидан ортиқ яхши кўрадиган Қашқадарё халқининг кўксига тақиб қўйилган буюк шарафдир!
Ўзбекистон Республикасига, халқимга ва Президентимга садоқат билан хизмат қиламан», — деди Муроджон Азимов.
Маросимда билдирилган ушбу фикрлар ижтимоий тармоқларда ҳам кенг муҳокама қилинмоқда.






























Изоҳлар 0
…