22:10 / 21.04.2022
946

Бош прокуратура: 885 нафар мансабдор тадбиркорлар фаолиятига тўсқинлик қилгани учун жавобгарликка тортилди

Бош прокуратура: 885 нафар мансабдор тадбиркорлар фаолиятига тўсқинлик қилгани учун жавобгарликка тортилди
Тадбиркорлар фаолиятига ноқонуний аралашган ва тўсқинлик қилган 885 нафар мансабдор шахс интизомий ва маъмурий жавобгарликка тортилган. Бу ҳақда 21 апрель куни бўлиб ўтган Сенат мажлисида бош прокурор ўринбосари Эркин Йўлдошев маълум қилди, дея хабар бермоқда «Дарё».

Эркин Йўлдошевнинг айтишича, тадбиркорлар ишига тўсқинлик қилиш ҳолатлари бир қатор давлат идораларининг мансабдор шахслари томонидан содир этилган.

«Афсуски, тадбиркорлар ҳуқуқларини бузилиш ҳолатлари учраётгани бор гап. Жумладан, 2021 йилда тадбиркорлар фаолиятига ноқонуний аралашиш, тўсқинлик қилиш каби 24 мингга яқин ҳолатлар қайд этилди. Бу жуда катта рақам. Булар асосан газ, электр энергияси, ҳокимлик, қурилиш ва кадастр, банк ва солиқ идораларининг мансабдор шахслари томонидан содир этилган. Албатта, шунга яраша қаттиқ чоралар ҳам кўрилди. Хусусан, 619 та қонунга зид ҳужжатларга протестлар келтирилди. 885 нафар мансабдор интизомий ва маъмурий жавобгарликка тортилди. 499 та ҳолатда жиноят ишлари қўзғатилди. Натижада 14 минг 749 нафар тадбиркорнинг бузилган ҳуқуқлари тикланишига эришилди», – деди Бош прокуратура расмийси.

Эркин Йўлдошевнинг таъкидлашича, фуқаролар, хусусан, тадбиркорлар ҳуқуқларини суд орқали ҳимоя қилиш механизми ишламоқда.

«Биргина 2021 йилнинг ўзида тадбиркорларнинг манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича иқтисодий судларга 41,5 миллиард сўмлик 658 та даъво аризалари киритилди. Шундан 35,3 миллиард сўмлик 654 та даъво аризаларимиз қаноатлантирилди», — деди Эркин Йўлдошев.

Йиғилишда прокуратура органлари томонидан 29 мингдан ортиқ тадбиркор ва инвесторларга турли масалаларда жумладан, 481 нафарига бино, 3 минг 532 нафарига ер, 1 минг 496 нафарига лицензия ва рухсатномалар, 9 минг 243 нафарига кредит ажратилишида амалий ёрдам берилгани айтилди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Бош прокуратура: 885 нафар мансабдор тадбиркорлар фаолиятига тўсқинлик қилгани учун жавобгарликка тортилди