Шавкат Мирзиёев 21 апрель куни Қашқадарё вилоятига ташрифи давомида Косон туманидаги «Бунёдкор» пахта-тўқимачилик кластерининг ишлаб чиқариш корхоналарини бориб кўрди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар қилди.
Қайд этилишича, бу ерда давлат раҳбарининг кластер ғояси асосида пахта етиштириш ва уни чуқур қайта ишлашнинг тўлиқ саноат занжири яратилган. Биринчи лойиҳа доирасида қарийб 21 миллиард сўмлик инвестиция ўзлаштирилиб, замонавий тикувчилик фабрикаси ташкил этилган.
Туркия ва Италиядан келтирилган ускуналар билан жиҳозланган мазкур корхона йилига 6 миллион дона тайёр трикотаж ишлаб чиқариш қувватига эга ҳисобланади. Даромад жиҳатидан айтганда, қарийб 100 миллиард сўмлик юқори сифатли кийим-кечаклар тикилиб, 2 миллион долларликдан зиёд тайёр маҳсулот экспорт қилиниши режалаштирилган. Айни пайтда фабрикада 320 нафар хотин-қизлар ишламоқда. Президент улар билан суҳбатлашиб, ишларига муваффақият тилаган.
Кластерга қарашли калава ип йигириш ва мато тўқиш қувватлари жорий йил июлда, ёғ-мой ишлаб чиқариш корхонаси декабрда фойдаланишга топширилади. Уларда яна 700 га яқин иш ўрни ташкил топади. Давлат раҳбари шу ерда соҳа мутахассислари, пахта-тўқимачилик кластерлари раҳбарлари билан суҳбатлашган.
«Биз ҳозирги кластер тизими билан енгил босқични қилиб олдик. Энди сифат, нарх, бозор нуқтаи назаридан йўл очиқ. Шунинг учун кластерларимизнинг чет элларга хизмат сафарлари, кўргазмаларини ташкил этиш керак», — деган президент.
Тўқимачилик корхоналарини барқарор хом ашё билан таъминлаш учун пахта ҳосилдорлигини ошириш, сунъий тола ишлаб чиқариб, самарали фойдаланиш бўйича тавсиялар берилган. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Анчелотти: “Реал”да катта хатога йўл қўйдим. Бу менга катта дарс бўлди