Фото: Давлат экология қўмитаси
Қашқадарё тоғларида «Қизил китоб»га киритилган қўнғир айиқ ва унинг икки боласи аҳоли томондан суратга туширилгани ҳақида хабар берилганди. Кейинроқ топилган қўнғир айиқ болаларидан бири ўлдирилгани маълум бўлди. Давлат экология қўмитасининг маълум қилишича, ҳозирда ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Давлат экология қўмитаси инспекторлари ва туман ИИБ ходимлари билан биргаликда олиб борилган тезкор қидирув натижасида гумондор шахслар Деҳқонобод тумани «Оққишлоқ» МФЙ, «Қизилсой» қишлоғида яшовчи фуқаро К.Ш. экани аниқланган. Унинг хонадони текширилганида бир дона айиқ боласининг териси топилган.
Айиқ боласи терисини сақлаб келган фуқаронинг сўзларига кўра, у айиқ боласини ўлик ҳолда топган. Бу ҳолатга аниқлик киритиш мақсадида айиқ боласи териси экспертизадан ўтказилади.
Гумондор шахсдан тушунтириш хати олиниб, тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилган. Ҳозирда тузилган ишчи гуруҳ томонидан суриштирув ишлари давом эттирилмоқда. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда