Фото: «Film.ru»
«Доктор Стренж: телбалик мултидунёсида» фильми жаҳон прократида 700 миллион доллардан ортиқ маблағ тўплашга муваффақ бўлди, деб хабар беради «Film.ru».
Тўпланган маблағларнинг 300 миллион доллари АҚШ, 406,4 миллион доллари эса бутун дунё ҳисобига тўғри келади. Тез орада «Стренж» ўз натижаси билан «Форсаж 9» (721 миллион доллар), «Бэтмен» (769 миллион доллар) ҳамда «Жеймс Бонд: Ўлиш вақти эмас» (774 миллион доллар) картиналарини ортда қолдириб, пандемиядан кейинги энг кассабоп фильмга айланиши мумкин. Ҳозирча пешқадамликни «Ўргимчак одам: Уйга йўл йўқ» фильми бермай келяпти.
«Телбалик мултидунёсида» картинаси Доктор Стренж ҳақидаги биринчи фильмдан анча илгарилаб кетди (677 миллион доллар) ва бир вақтнинг ўзида «Тор», «Чумоли одам» ва «Биринчи қасоскор» сиквелларини ортда қолдирди.
Маълумот учун, фильмга Сем Рейми режиссёрлик қилган («Ўргимчак одам»нинг оригинал трилогияси режиссёри). Шунингдек, лентада Сочил Гомес, Чиветел Эжиофор ва Патрик Стюарт суратга тушган. Лента бюджетининг маркетинг ҳисоби 200 миллион долларни ташкил этган. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
АҚШда 9 ёшли бола миллионерни уйсиз деб ўйлаб, унга бор пули — 1 долларини берди
Президент Мирзиёев Москва парадидаги иштирокидан сўнг Тошкентга қайтди
Белгородда Украина ўққа тутиши оқибатида 8 киши яраланди
Карталардаги пулларни ўзлаштириб юрган Марказий банк "ходими" қўлга тушди
Саудия Арабистони Ҳаж мавсумида учар такси ва дронларни синовдан ўтказади
Ўзбекистон элчихонаси Деҳли аэропортида 5 кг олтин билан ушланган фуқароларга боғлиқ ҳолатни назоратга олди
Байден Америка қуроли сабаб Ғазода тинч аҳоли ҳалок бўлганини тан олди
Антиқа эълон: «Бир ой маошсиз ишлайман»