date
views 2 615

Сўнгги 10 йил ичида намойиш этилган турк сериалларидаги энг машҳур жуфтликлар (фото)

Сўнгги 10 йил ичида намойиш этилган турк сериалларидаги энг машҳур жуфтликлар (фото)
Фото: Pinterest
Турк сериалларининг дунё бўйлаб намойиш этилиши йил сайин оммалашиб бормоқда. Ҳар томонлама ҳаяжонли сюжет, ажойиб актёрлик маҳорати ва энг муҳими, бош қаҳрамонларнинг мукаммал тандемлари туфайли ҳам улар томошабинлар қалбини забт этяпти.

Ҳар бир турк сериалида ҳар доим бутун лойиҳа учун муваффақиятни таъминлайдиган жуфтликни кўриш мумкин. Ижтимоий тармоқларда турк сериалларига бағишланган мухлислар орасида кичик сўровнома ўтказилди. Унинг натижаларига кўра сўнгги ўн йил ичида энг машҳур сериал жуфтликлари номи аниқланди, деб ёзади «KP.ru».

Султон Сулаймон ва Хуррам Султон

«Муҳташам юз йил» сериали
Фото: Pinterest

Султон Сулаймон ва Хуррам Султон гарчи сўровномага киритилмаган бўлса-да, кўплаб томошабинлар уларни ҳам машҳур жуфтликлар қаторига қўшди.

Асли ва Ферҳат
Гап 2017 йилда чиққан сериалнинг бош қаҳрамонлари – «Қора оқ муҳаббат» ҳақида бормоқда. Бош ролларни Иброҳим Челиккол ва Бирже Акалай ижро этган. 2022 йилда ушбу актёрлар иштирокидаги янги «Қушлар парвози» сериали чиқди.

«Қора оқ муҳаббат» сериали
Фото: Pinterest

Асли одамларга касби юзасидан ёрдам берадиган шифокор. Ферҳат эса аксинча, инсон ҳаётининг қиймати уни қизиқтирмаслиги ҳам мумкин. Асли беморлардан бирига ёрдам бераётганда, тасодифан қотилликнинг гувоҳи бўлиб қолади ва ўлиш навбати унинг ўзига келади. Аммо Ферҳатнинг қўли уни ўлдириш учун кўтарилмайди. Бунинг учун у қизга имконият беради.

Усмон ва Бала Хотун
Бетакрор Ўзге Торер ва Бурак Ўзчивит «Қурилиш.Усмон» тарихий достонида Усмонлилар империясининг асосчиси ва унинг суюкли рафиқаси образларини гавдалантирган. Сериал 2019 йилда эфирга узатила бошланди ва ҳозиргача турк рейтингларининг энг юқори поғонасида.

«Қурилиш.Усмон»
Фото: Pinterest

Уларнинг муносабатлари оддий севги ҳикояси эмас, бу тарихда қолган жуфтлик ҳақидаги самимий ҳикоядир. Бала Хотун— жасур жангчи бўлса-да, қалбан содда қиз, севикли ёрининг бахти учун унинг иккинчи хотинини қабул қилиб, кундоши билан дугона бўлади. Усмон Эртуғрулнинг ўғли бўлиб, унга нафақат душманга қарши курашиш, балки ота ва эр бўлиш масъулияти ҳам юкланган. Уларнинг севги ҳикояси нозиклик, ғамхўрлик ва садоқатга лиммо-лим.

Наре ва Санжар
2019 йилда намойиш этилган «Элчининг қизи» сериали катта муваффақиятга эришди. Лойиҳада бош ролларни Неслиҳан Атагул ва Энгин Акюрек ижро этган. Кейинчалик Неслиҳаннинг қаҳрамонини Туба Буюкустун ижро этди.

«Элчининг қизи» сериали
Фото: Pinterest

Бу картина шунчаки битта бахтсиз севгининг ҳикояси эмас. Бу жуда кучли руҳий жароҳатга учраган аёлнинг ҳаёти ҳақидаги ҳикоя, у боласини ва суюкли одамини ўзи учун ташлаб кетган. Наре — бахтсиз ва ёлғиз қиз, Санжар эса жуда ҳам мағрур эркак. Афсуски, улар ўзларининг ҳис-туйғуларига қарамай, бахтга эриша олмайди.

Ниҳон ва Камол
«Севги изтироби» номли драма 2014 йилда намойиш этилган бўлса-да, ҳалигача машҳурлигини йўқотмаган. Неслиҳан Атагул ва Бурак Ўзчивит тандеми томошабинларга жуда ҳам ёқади.

«Севги изтироби» сериали
Фото: Pinterest

Турли ижтимоий табақадаги одамлар ҳақиқатан ҳам бахтли бўлиши мумкинми? Ушбу ҳикояга кўра, йўқ. Камол ва Ниҳон ҳар доим бирга бўлиш учун ҳамма нарсага тайёр. Улар шунчалик кўп азоб ва қийинчиликларни бошдан кечиришлари керак бўлди, бошқа одамларнинг ҳасади ва очкўзлиги уларнинг орзу-умидларини бир зумда йўққа чиқарди.

Зеҳра ва Сердар
«Разведка» («Ташкилот») турк сериали 2021 йилда намойиш этилди ва шу заҳоти томошабинларнинг кўплаб ижобий фикрларига сабаб бўлди. Чағлар Эртуғрул ва Дениз Байсалнинг бир-бирига монанд тандемлари ушбу лойиҳага ўзгача жўшқинлик бахш этди. Албатта, бошқа актёрлар иштирокида сериални тасаввур қилишнинг иложи йўқ.

«Разведка» сериали
Фото: Pinterest

Улар ўта хавфли вазифаларни бажариш юкланган ҳарбий қисм ходимларидир. Уларнинг ишларида шубҳа, ачиниш ва қўрқувга ўрин йўқ. Шунингдек, у ерда севги ҳам бўлиши мумкин эмас. Аммо бир кун келиб, бош қаҳрамонлар бир-бири билан шунчаки партнёр эмаслигини тушунади.

Миран ва Рейян
Айнан 2019 йилда намойиш этилган «Беқарор» сериали Эбру Шаҳин ва Акин Акинезга дунё бўйлаб машҳурлик келтирди. Уларнинг экрандаги ҳис-туйғулари шу қадар ҳақиқий эдики, сериалнинг кўплаб мухлислари жуфтликнинг ҳақиқий ишқий муносабатда эканлигига шубҳа қилмай қўйган. Бироқ миш-мишлар ўз тасдиғини топмади ва Эбру яқинда унаштирилди.

«Беқарор» сериали
Фото: Pinterest

Қасос ўти баъзан одамни даҳшатли ишларни қилишга мажбур қилади. Аммо Мираннинг турмуш қуриш қарори оилавий сирни очилишига сабаб бўлишини тахмин қилиш қийин. Энг қудратли икки оила уруш йўлидан боради ва улар орасида ошиқ бўлган бахтсиз қиз азоб чекади.

Эда ва Серкан
Албатта, «Эшигимни қоқ» 2020 йил романтик комедиясининг бош қаҳрамонларини ҳақли равишда энг машҳур жуфтлик деб аташ мумкин. Партнёр Ханде Эрчел ва Керем Бурсиннинг ўзлари ҳам худди қаҳрамонлари каби муносабатда бўлгани эса картинани янада машҳур қилди.

«Эшигимни қоқ» сериали
Фото: Pinterest

Мутлақо кутилмаган натижага олиб келган битим тузган бой тадбиркор ва камбағал қиз ҳақидаги гўзал ҳикоя. Албатта, бу барча машҳур сериал жуфтликларининг тўлиқ рўйхати эмас. Бироқ бу турк кино оламига озгина бўлса-да қизиққан ҳар бир инсон томонидан эътироф этилган тандемлардир.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Сўнгги 10 йил ичида намойиш этилган турк сериалларидаги энг машҳур жуфтликлар (фото)