
Фото: Getty Images
Америкалик рэпер Дрейк 2022 йилнинг январь—май ойлари якуни бўйича АҚШдаги энг машҳур қўшиқчига айланди. Бу ҳақда қўшиқларнинг тингланиш статистикасини кузатиб борувчи Chart Data маълумотларида келтирилган.
Лойиҳанинг баҳолашича, Дрейкнинг қўшиқлари 2022 йил бошидан буён АҚШдаги стриминг-сервисларда 3 миллиард мартадан ортиқ тингланган. Иккинчи ўринда 2,8 миллиардлик кўрсаткич билан рэпер YoungBoy Never Broke Again эгаллаган бўлса, кучли учликка Тэйлор Свифт якун ясаган (2,5 миллиард).
Рейтингнинг давоми қуйидагича:
- Juice WRLD (2,2 миллиард);
- The Weeknd (2 миллиард);
- Канье Уэст (1,9 миллиард);
- Лил Дурк (1,7 миллиард);
- Морган Уаллен (1,7 миллиард);
- Эминем (1,5 миллиард);
- Future (1,5 миллиард).
Эслатиб ўтамиз, 15 май куни Лас-Вегасда Billboard Music Award-2022 мукофотининг топшириш маросими бўлиб ўтганди. Ушбу мукофотда номинациялар сони бўйича Дрейк ва Оливия Родриго етакчилик қилган эди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар