16:58 / 01.08.2022
3 534

Беларусда ўзбек снайперчи қизининг Иккинчи жаҳон урушида кўрсатган жасорати ҳақида фильм суратга олинмоқда

Беларусда ўзбек снайперчи қизининг Иккинчи жаҳон урушида кўрсатган жасорати ҳақида фильм суратга олинмоқда
Беларусда ўзбек ва беларус киноижодкорлари билан ҳамкорлигида суратга олиниши кутилаётган «Казбек» ва ҳозирда суратга олиш ишлари давом этаётган «Узбечка» фильмлари ҳақида матбуот анжумани бўлиб ўтди. Бу ҳақда Кинематография агентлиги маълум қилди.

«Узбечка» фильмининг суратга олиш ишлари жараёнлари ҳақида

Кинематография агентлиги буюртмасига биноан суратга олинаётган «Узбечка» фильмининг тасвирга олиш ишлари Беларусь давлатининг Минск шаҳрида давом этмоқда. Cinema of Central Asia киностудияси томонидан Акбар Бектурдиев режиссёрлигида яратилаётган мазкур фильм ўзбек снайперчи қизининг Иккинчи жаҳон урушида кўрсатган жасорати ва бошидан кечирганлари ҳақида ҳикоя қилади.

Фильмнинг бош режиссёри Фирдавс Абдухолиқов ва унда бош ролларни ёш, истеъдодли актриса Айсанем Юсупова, Феруза Саидова, Йигитали Мамажонов, Олег Тактаров, Лапаницин Сергей, Милана Иванова ва бошқалар ижро қилмоқда.

Актёр Йигитали Мамажонов фильмнинг Айсенем Юсупова билан боғлиқ суратга олиш жараёнлари акс этган лавҳани эълон қилган эди.

Бундан ташқари Йигитали Мамажонов ўзи гавдалантираётган образнинг немис тилида ҳиссиётларини тушунтириб бериш жараёни мураккаб кечаётганини айтди. У об-ҳаводаги ўзгарувчанлик суратга олиш ишларига ҳалақит қилаётганини маълум қилди.

«Казбек» бадиий фильми ҳақида

Ўзбекистон ва Беларуснинг Казбек номи билан машҳур бўлган ҳақиқий қаҳрамони Мамадали Топиболдиев ҳақида бадиий фильм яратилади. Фильмни Россияда хизмат кўрсатган санъат арбоби, оператор, режиссёр ва продюсер Владимир Кримов суратга олади.

Кинокартина беларус ва ўзбек киноижодкорлари ҳамкорлигида суратга олинади. Беларуснинг «Улуғ Ватан уруши» номли музейида унинг номи шараф билан битилган. Казбек ҳар бир операцияни битиргандан дарахт ёки деворга пичоқ билан Казбек деб ўйиб ёзган. Гитлер унинг боши учун 50 минг марка мукофот пули беришини айтган. Ушбу ролни маҳоратли ўзбек актёри Улуғбек Қодиров ўйнаши режалаштирилган.

Узбечка, Йигитали Мамажонов, Казбек, Беларус, Мамадали Топиболдиев

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Беларусда ўзбек снайперчи қизининг Иккинчи жаҳон урушида кўрсатган жасорати ҳақида фильм суратга олинмоқда