date

Озодбек Назарбеков беролмаётган меҳри, ҳамкасблари билан рақобатлаша олмаслиги ва излаётган ечими хусусида

Озодбек Назарбеков беролмаётган меҳри, ҳамкасблари билан рақобатлаша олмаслиги ва излаётган ечими хусусида

Бугун Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон халқ артисти Озодбек Назарбековнинг санъатда ҳам, ҳаётда ҳам эъзозлайдиган, асраб-авайлайдиган инсонлари кўп.

Бироқ унинг ўзи кимларга меҳр бера оляпти-ю, аксинча бера олмаяпти? Ушбу савол билан санъаткорга “Бекажон” газетаси мухбири мурожат қилди, дейилади "Даракчи" нашри.

“Менга берилган меҳрни муносиб қайтара олмаяпман. Оиламга, фарзандларимга меҳр беролмаётганим кундек равшан. Оилавий бир режа қилинади-ю, менинг вақтим тиғиз бўлиб қолади.”

Интервьюда хонанда ҳанузгача излаётган ечими ҳақида ҳам тўхталиб ўтди.

“Ўзбек мусиқасининг “паспорти”ни яратиш. Агар шу ишга ҳиссам қўшилса, фаолиятим, ижодимда, энг катта мақсадга етган бўлардим.”

“Бекажон” журналисти хонанда қайси ҳамкасбини ўзига рақиб деб билиши билан ҳам қизиқиб кўрди:

“Рақобатлашиш учун ижод қилмайман. Ақлим, кучим, истеъдодим етгунича ижод қиламан. Охирги 2-3 йилдаги альбомларимни бошқа хонандаларнинг альбомлари билан солиштириб кўрсангиз, меники улар билан рақобатлаша олмайди. Аранжировка ва саундлар жиҳатидан анча ортда. Агар рақобатлашиш ниятим бўлганида, шу жиҳатларга эътибор берардим.”
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Озодбек Назарбеков беролмаётган меҳри, ҳамкасблари билан рақобатлаша олмаслиги ва излаётган ечими хусусида