1 050
Америкалик актриса Перис Ҳилтон қандай қилиб 41 ёшида 20 ёшли қизлардек кўриниши ҳақида
Фото: AdMe
Перис Ҳилтоннинг мухлислари уни актриса, хонанда, модель ва ишбилармон аёл сифатида билади. Шу билан бирга, актрисани терини парвариш қилиш бўйича яхши мутахассис дейиш ҳам мумкин. Перис 41 ёшда, бироқ 20 ёшдек кўринади. AdMe нашри моделнинг ёш кўриниши сирларини тақдим этди.
Перис табиийлигини йўқотмайди
Кўплаб машҳурлар ёшлигини узоқ йиллар давомида сақлаб қолиш учун пластик жарроҳликка мурожаат қилади, бироқ Перис бошқа йўлни танлаган. Актриса ҳеч қачон пластик жарроҳлик амалиётидан фойдаланмаганини айтган. «Мен ҳар доим терини парвариш қилиш билан шуғулланганман. Ҳаётимда ҳеч қачон ботокс, филлер ёки пластик жарроҳлик амалиётидан фойдаланмаганман», — дейди актриса.
Фото: AdMe
Ҳар доим ёш кўринишнинг сири
Перис Ҳилтон интервьюларнинг бирида 8 ёшидан бери ташқи кўринишига эътибор қаратишини айтган. Табиийки, унинг кундалик тартиби ўзгариб, ташқи кўринишига эътибор қаратиш янада кенг қамровли бўлди, доим терига эътибор қаратиш ёш кўринишнинг калити ҳисобланади.
Фото: «Yandeks.ru»
Перис бир нечта косметик гаджетлар ва қурилмалардан фойдаланади. «Мен Forео юзни тозалаш чўткаларидан, шунингдек, терининг ёрқин кўринишига ёрдам берувчи Доктор Деннис Gross Prо ниқобларидан ва Luminance нур терапияси қурилмаларидан фойдаланаман. Мен кислородли ва намловчи юз териси муолажаларини, айниқса микротокларни ишлатишни яхши кўраман», — дейди Перис. Ушбу муолажаларнинг таъсири жуда аниқ.
Фото: «Yandeks.ru»
EMS ёки мушакларнинг электр стимуляцияси юз териси учун машқ ҳисобланади. Мутахассисларнинг фикрича, қурилма юз мушакларининг кенгайиши ва қисқаришига олиб келади, бунинг натижасида тери таранглашади. Унинг натижаси юз терисида тезда намоён бўлади.
Фото: «Yandeks.ru» “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди